Аморим - 6-қимматбаҳо мураббий!
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
Аввалги чоршанба куни Лионель Месси ниҳоят, «ПСЖ» сафига қайтди.
Париж клуби кутилганидек, Қатарда жаҳон кубогини қўлга киритиш баробарида французларни армонда қолдирган аргентиналик юлдуз шарафига чемпионлик йўлаги ташкил қилди. Леони қарши олиш маросимидан олинган видеолавҳада қизиқарли жиҳатлар ҳам кўзга ташланди.
Килианнинг укаси - «ПСЖ» U-19 ярим ҳимоячиси Итан Мбаппе хомуш. Кадрларга қарасангиз, клуб футболчилари ва ходимлари Мессини давомли олқишлар билан қарши олишгани кўринади. Бироқ Килиан Мбаппенинг укаси Итаннинг реакцияси мухлисларни ҳам бепарво қолдирмади:
- Итан Мбаппенинг чеҳраси ҳаммасини кўрсатиб турибди. Қувноқлик йўқ.
- Итан шунчаки, бироз ҳайратда қолгандек...
- Итаннинг муносабати қизиқ. У Месси билан қўл бериб кўришиш учун келмаганидек...
Килиан Мбаппенинг ўзи йўқ. Франция термаси ҳужумчисининг ўзи эса жаҳон чемпионини қарши олиш маросимида қатнашгани йўқ. Сабаби маълум. Таъкидланишича, «Ланс»га қарши кечган мағлубиятли ўйин (1:3)дан сўнг «ПСЖ»нинг бир қатор футболчиларига қисқа таътил берилган ва 24 ёшли Килиан бундан фойдаланиб, Нью-Йорк саёҳатига йўл олган. У Ашраф Ҳакими билан бирга МБАдан ўрин олган «Бруклин Нетс» ва «Сан-Антонио Сперс» ўртасидаги ўйинга ташриф буюрди. Килиан катта экранда намойиш этилганида, мухлислар уни чинакамига олқишлашганини ҳам айтиш жоиз.
Тантанали юриш ва махсус мукофот. Чемпионлик йўлакчасидан тантанавор ўтган Месси якунда «ПСЖ» расмийси қўлидан олтин билан қопланган махсус мукофотни қабул қилиб олди. Якунда аргентиналик ушбу соврин билан тушган суратга ҳам тушди. «Лео Месси 2023 йили ҳали майдонга тушмади, лекин соврин олишга улгурди» - бу мухлислар томонидан ижтимоий тармоқларда қолдирилган изоҳлардан бири.
Месси ва Неймар учрашуви. Аргентина термаси Қатарда ғалаба қозонгач, Лео илк қутловлардан бирини клубдоши Неймардан олганди. Кутиб олиш маросимида ҳам бразилиялик юлдуз ғоят мамнун кўринди. Кейинчалик Неймар ва Мессининг самимий қучоқлашишгани акс этган суратлар ҳам чиқди. Бунга муносабатлар турлича:
- У сакрашдан ўзини зўрға ушлаб турди.
- Неймарнинг Месси учун хурсанд эканлиги яққол сезилди. Бу дуэт зўр.
- «ПСЖ»да Мессини ҳеч ким Неймарчалик соғинмаган экан.
«Брайтон»да ҳам тантана. Камтарин клуб ўз вакили Алексис МакАллистер шарафига чиройли кутиб олиш маросимини уюштирди. 24 ёшли ярим ҳимоячи олтин медалини бўйнига тақиб, давомли олишлар остида клубдошлари ва ходимлар қаршисига чиқди. Алексис шундан сўнг ҳар бир футболчи билан Бирма-бир қучоқлаб кўришди, ЖЧ кубоги нусхасини боши узра баланд кўтарди. Тантана кадрлари дарҳол интернет оламида кенг тарқалди ва ҳаттоки, Месси ҳам 5та смайл юборди.
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789