АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Аргентина ва Ямайка (3:0) миллий жамоалари ўртасида кечган ўртоқлик ўйинида қизиқ воқелик кузатилди.
Нью-Йоркда ташкил этилган учрашув вақти 3 нафар мухлис майдонга бостириб киришга уринди. Улардан бири Лионель Месси билан суратга тушмоқчи бўлди, бироқ стюардлар бунга йўл қўйишмади. Яна бир фанат Лео олдига яқинлашиш йўлини топди ва баданига дастхат тушириб олди. У шундан сўнг стадион нозирлари ҳамроҳлигида маҳкамага олиб кетилди.
Ўйиннингг ўзига келсак, Лионель Месси «дубл»га эришиш асносида Аргентина миллий жамоаси либосидаги голлари сонини 90тага етказиб қўйди. «ПСЖ» ҳужумчиси шу тариқа жаҳон миллий жамоалари тўпурарлари рўйхатида 3-ўринга кўтарилди. Аргентиналик юлдуз бу борада малайзиялик Мухтор Даҳари- (89та гол)дан ўзиб кетди. Леонинг Аргентина миллий жамоасида 90та гол маррасига етиши учун 164та ўйин керак бўлди. Миллий жамоалар миқёсидаги жаҳон тўпурарлари рейтинги 2-ўрнида бораётган эронлик Али Даи ҳисобида 148та ўйинда урилган 109та гол бор. Рекордчи - Криштиану Роналду (Португалия) эса 189та учрашувда 117та гол урган.
Лео шунингдек, жарима зарбасидан урган голлари сонини 59тага етказиб, мазкур натижа бўйича кучли 10таликка кирди. 35 ёшли ҳужумчи бу масалада бразилиялик голеадор дарвозабон Рожерио Сени ҳамда Марселиньо Кариока билан тенглашди. Футбол тарихида жарима зарбаларидан энг кўп гол урганлар (пенальтилар ҳисобга киритилмаган): 1. Жуниньо Пернамбукано - 77та; 2. Пеле - 70та; 3-4. Виктор Легроталье, Роналдиньо - 66та; 5. Дэвид Бекхэм - 65та; 6-7. Диего Марадона, Зико - 62та; 8. Роналд Куман - 60та; 9-10. Рожерио Сени, Марселиньо Кариока, Лионель Месси - 59та; 11. Криштиану Роналду - 58та.
Яна бир кўрсаткич бор - Лео терма жамоада юбилей 100-ғалабани нишонлаб, бу борада кучли бешликка кирди. У Хави (133та ўйинда 100та ғалаба) билан тенглашди. Жаҳон миллий жамоаларида энг кўп ғалабага эришган футболчилар: 1. Серхио Рамос - 131та; 2. Икер Касильяс - 121та; 3. Криштиану Роналду - 113та; 4. Гуардадо - 102та; Хави, Лионель Месси
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789