АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Хавининг қарори қандай ўзгарди? «Барселона» бош мураббийи Хави январь ойидан буён мавсум якунида кетиши ҳақида эълон қилган баёнотида қатъий турган бўлса-да, якунда фикрини ўзгартирди.
Эслатма, клуб афсонаси «Вильярреал» билан ўйинда кузатилган оғриқли мағлубиятдан кейин ишдан кетишини эълон қилганди. Қарангки, шу баёнот таъсиридами, «Барса»нинг қиёфаси бирдан ўзгарди, айниқса, натижалар кескин яхшиланди. Бунинг ортидан мураббийга истеъфо бўйича қарори юзасидан тез-тез савол бера бошлашди, у эса ҳар сафар қатъий жавоб бераётганди: «Йўқ, фикримдан қайтмайман». Энди эса бирдан «Барса»даги миссиясини давом эттирадиган бўлди. Қизиқ, ўзи клубда нима ўзгарди? Қуйидаги мақолада Хави ижросидаги «айтдим-қайтдим»нинг қисқача хронологияси ва сабаблари баён этилган.
Хави нега қолишни истаб қолди?
Биринчидан, «Барселона» президенти Жоан Лапорта ва унга яқин раҳбарлар мураббийни бирдек қўллаб-қувватлашмоқда. Тўғри, таъкидланишича, спорт бўлимида Хавини қолдириш масаласида қарама-қарши фикрлар янграган, лекин якуний сўз Лапортада эди. Вице-президент Рафа Юсте ҳам Хави ғояларини ёқламоқда. Иккинчидан, жамоа ривожланмоқда. Ҳа, мавсум Каталония дружинаси учун яхши бошланмади, лекин Хавининг кетиш ҳақидаги баёнотидан кейин вазият бутунлай ўзгарди. Оддий айтганда, мураббий энди қўл остидаги жамоа янада кўпроғига қодир эканлигини кўрмоқда. Учинчидан, Хави жорий мавсум ҳеч вақо ютмади. Демак, у кейингисида барчасини тўғрилашни хоҳлайди. Қолаверса, клуб академиясидан олинган ёш иқтидорлар ишончни мустаҳкамлашмоқда. Тушунарлики, бегона мураббийнинг келиши «Ла Масия» юлдузчаларидаги ривожланиш суръатига салбий таъсир қилиши ҳеч гап эмас. Хави эса Ламин Ямал ва Пау Кубарси каби йигитларнинг катта доирага чиқишлари фақат ўзи билан боғланишини истайди, албатта.
Асосийси, ҳозирги «Барселона» - узоқ муддатли лойиҳа. Ҳа, клуб ҳамон молиявий инқироз ҳолатида. Эътимолки, раҳбарият Хавини қолдириш асносида мураббий масаласини кўп йилларга ёпишни режалаштираётгандир. Иккинчи томондан, «Барселона» Nike компанияси билан янги шартнома тузишга яқин турибди. Агар келишув расмийлаштирилса, клуб нисбатан енгил тин олади. Ҳар ҳолда, йирик келишув Ла Лигада амалда бўлиб турган молиявий чекловлардан қутулишга имкон беради. Шу тариқа Хави ёзда таркибни кучайтириши ҳам мумкин. Яна бир вариант: Хави эҳтимол, бошидан кетиш ниятида бўлмаган ва ўз баёноти билан шунчаки, футболчиларга тушаётган кучли босимни олиб ташлашни ўйлагандир. Балки бу ғоя иш бераётганини кўргач, иллюзияни сақлаб қолишда давом этгандир. Яъни мураббий фақат «қоқилиш» юз бергач, қўлидаги қарталарни очиб, қолишини маълум қилган бўлиши ҳам мумкин.
Хави энди нима демоқда?
«Барселона» бош мураббийи кетиш фикридан қайтганини оддийгина изоҳлади: «Тушунинг, шу клуб одамиман, буни ҳамма билади. Энг муҳими, клуб ҳақида қайғуриш. Ҳозир янада кучли ишончни ҳис қиляпман. Бош факт - «Барселона»ни қаттиқ яхши кўраман. Ҳозирги лойиҳамиз эса ҳали якунлангани йўқ. Тўғри, бу йил ҳеч қандай соврин ютмасмиз, лекин режа бўйича ишлашда давом этишимиз шарт. Чунки бу ғалаба келтирадиган лойиҳа. Январь ойида кетсам, жамоага яхшироқ бўлиши ҳақида ўйлагандим, энди эса вазият ўзгарди. Клуб президенти билан гаплашдим ва атиги 3 дақиқа ичида бир-биримизни тушундик. Жуда хурсандман ва миннатдорман. Оддий айтганда, президент, директорлар кенгаши ва Деку ҳамда Боян бошчилигидаги спорт бўлими қўллаб-қувватловини яққол ҳис қиляпман». Шунақа гаплар, нима дердик, Хавига омад...
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789