АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Неймар ва «ПСЖ» мухлислари ўртасидаги муносабат ҳеч яхшиланмайдиган кўринади.
Бразилиялик юлдуз бу сафар чемпионлик ўйинидан сўнг мухлисларнинг ҳуштакбозликларига кескин реакция билдирди. Қисқаси, у ноўрин хатти-ҳаракатларга жим қараб туролмади.
«ПСЖ» 23 апрель куни ўз майдонида «Ланс»ни енголмади, шунга қарамай, Франция чемпионатида 10-марта олтин медаль соҳибига айланди. Бироқ Парижда драмасиз иложи йўқ — жамоа мухлислари навбатдаги норозилик акцияси ўлароқ, финал ҳуштаги чалинишига 15 дақиқа қолган бир паллада стадиондан чиқиб кетишди. Қисқаси, улар чемпионликни арена ташқарисида нишонлашди.
Ўйиндан сўнг журналистлардан бири Неймардан айнан мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида сўради. Шунда бразилиялик ўзини тутиб туролмади ва кўнглидагини тўлиқ тилига чиқарди: «Мухлисларнинг стадиондан эрта чиқиб кетишларини кўриш - соф сюрреализм. Ҳуштакбошлик? Улар ҳуштак чалиб чарчашади ҳали. Ахир клуб билан яна 3 йиллик шартномам бор». «ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳам ҳуштакбозлик ҳақида гапирди. Унга айниқса, клуб мухлисларининг бутун мавсум давомида Лионель Мессига нисбатан алоҳида ҳуштакбозлик қилишгани ёқмади: «Бунақаси ақлга сиғмайди. Тўғриси, тушунарсиз вазият, ҳаммасига жим қараб туриш қийин. Ахир Лео нақадар буюк эканлиги, футболга нималар бергани ва беришда давом этаётгани ҳаммага маълум-ку...», - дея эътироз билдирди «ПСЖ» бош мураббийи ESPN телеканалига берган интервюсида.
Лионель Месси «Ланс»га қарши баҳснинг 68-дақиқасида жарима майдони ташқарисидан қойилмақом зарба йўллаб, ҳисобни очганди. Асосий факт: аргентиналик ҳужумчи охирги 5 мавсумда Испания ва Франция чемпионатларида жарима майдони ташқарисидан жами 36та гол урди. Европанинг кучли 5та лигасида ҳеч ким бундай натижа билан мақтанолмайди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789