АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
БРАЗИЛИЯ МИЛЛИЙ ЖАМОАСИ ЯНГИ БОШ МУРАББИЙИГА НАЗАР.
Карло Анчелотти «Реал» билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилгач, Бразилия футбол конфедерацияси ноилож мамлакат терма жамоасига бошқа муқим бош мураббий топди - 61 ёшли Доривал Жуниор. У «пентакампеонлар»ни вақтинча мураббий мақомида бошқарган ва ижобий натижа қайд этолмаган Фернандо Диниз ўрнини эгаллади. Доривал мамлакат бош жамоасини ўз тасарруфига олиш учун «Сан-Паулу» клубидаги ишидан воз кечди. «Мазкур орзу рўёбига «Сан-Паулу»даги фаолиятим ортидан эришдим. Шундай экан, аввало, ўта муҳим саналган тикланиш даврида менга ишонч билдирган ва донолик билан раҳбарлик қилган клуб президенти, директорлар кенгаши вакилларига алоҳида миннатдорчилик билдиришим керак», - деди Доривал масъулиятли лавозимга тайинланганидан кейин. «Сан-Паулу» ҳам мутахассиснинг кетишига холисона ва ҳурмат билан муносабат билдирди. «Доривалнинг терма жамоага таклиф этилгани клубимиз тўғри йўлдан кетаётганидан далолат. Энди унга фақат омад тилаш қолди» - бу клуб президенти Хулио Касарес баёноти.
Доривал Жуниор ҳақида нималар маълум? Жуниор футболчилик фаолиятида ҳам, мураббийлик юришида ҳам Бразилиядан четга чиққан эмас. У вақтида «Палмейрас», «Гремио», «Коритиба» каби грандлар, шунингдек, яна бир қатор ўртамиёна жамоалар сафида тўп сурган. Футболчи сифатида жумладан, Санта-Катарина ва Риу-Гранди-ду-Сул штатлари чемпионига айланган. Доривалнинг мураббийлик фаолияти нисбатан қизиқарли: янги соҳага ўртамиёна жамоаларда бош суққан мутахассис кейинчалик деярли барча маҳаллий грандларни бошқарди, йўл-йўлакай Бразилия кубогини 3 марта боши узра баланд кўтарди. 2022 йили «Фламенго» билан Либертадорес кубоги ғолиби бўлди. Алоҳида айтиш керак, 2010 йили айнан шу мураббий «Сантос»да Неймар, Гансо ва Алан Патрик каби юлдузчаларни кашф этиб, Бразилия кубоги ҳамда Сан-Паулу штати чемпионатида ғалаба нашидасини сурди. Бироқ ўша йилнинг сентябрь ойида Доривал ва Неймар ўртасида жиддий келишмовчилик юзага келди. Ўшанда мураббий ёш ҳужумчига пенальти тепиш имкониятини бермай, ўзига ғавғо сотиб олганди. Хуллас, клуб раҳбарияти ушбу можарода бўлажак суперюлдуз тарафини олиб, мураббийдан воз кечиб қўя қолди. Афтидан, ўша келишмовчилик ортда қолгандек, акс ҳолда, Доривал миллий жамоа бошқарувини қўлга олмасди. Бинобарин, Неймар яхши ҳолатда бўлмаган вақтда ҳам «пентакампеонлар» ҳаётида катта ўрин тутади, жамоада унга ҳамиша юксак эҳтиром кўрсатилади. Доривал фаолиятида ажабтовур воқеалар ҳам йўқ эмас. Дейлик, «Фламенго» 2013 йили Россиянинг «Рубин» клубидан таклиф этилган Карлос Эдуардонинг ижара шартномасини қоплашга пул тополмай, мураббий маошини камайтирмоқчи бўлган, у эса бунга кўнмаган. Якунда клуб раҳбарияти мураббийни истеъфога чиқаришдан ўзга чора тополмаганди.
Аслида Карло Анчелоттига эҳтиёж сезишганди, аммо... Чамаси 1 йил муқаддам ОАВда Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимига бош номзод эканлиги ҳақида хабарлар чиқа бошлади. Гарчи италиялик мутахассис буни мунтазам равишда инкор этиб келган бўлсада, Бразилия футбол конфедерацияси президенти Эднальдо Родригес ўтган йилнинг ёзида жиддий баёнот берди: «Америка кубоги-2024 турниридан кейин миллий жамоамиз бошқарувини айнан Карло Анчелотти қўлга олади». Хуллас, италиялик мутахассиснинг бразилияликлар билан оғзаки келишувга эришгани ва мамлакат миллий жамоаси тарихидаги 4-хорижлик мураббий бўлишига шубҳа қолмаганди. Бироқ дон Карло якунда «Қироллик клуби» билан 2026 йилгача мўлжалланган янги шартномани расмийлаштиргач, бразилияликларнинг барча умидлари пучга чиқди. Улар шу тариқа шошилинч тарзда бош мураббий лавозимига муқобил номзод қидиришга тушдилар. Хуллас, охир-оқибат, Бразилия миллий жамоасининг бой берилган нуфузини тиклаш миссияси Доривал Жуниорга ишониб топширилди.
«Пентакампеонлар» ЖЧ-2026 саралашида атиги олтинчи... Тан олиш керак, Доривал терма жамоа бошқарувига анчайин мураккаб инқироз даврида келди. Қатар-2022 мундиалидан кейин Тите истеъфога чиққач, мутасаддилар доимий мураббий тополмадилар. Бу эса натижаларга салбий таъсир кўрсатди: ЖЧ-2022 турниридан кейинги 9та учрашувда 3та ғалаба, 1та дуранг ва 5та мағлубият. Тарихан энг номдор жамоага ярашмайдиган ачинарли кўрсаткич. Тўғри, КОНМЕБОЛ миқёсидаги ЖЧ-2026 саралаш босқичида атиги 6-бўлиб турган «пентакампеонлар» якунда навбатдаги мундиал йўлланмасини бемалол қўлга киритиш имкониятига эгалар. Зеро, Жанубий Америкада 6-ўрин ҳам кейинги мундиал чиптасини таъминлайди. Бошқа томондан, саралаш босқичи якунига ҳали анча бор. Хўш, янги бош мураббий ижобий ўзгаришларни амалга ошириб, жамоа қудратини тиклашга қодирми? Тушунарлики, Жуниор Доривал «сариқ девлар»ни ЖЧ-2026га олиб чиқиш билан чекланиб қолмаслиги керак. Унинг зиммасидаги асосий иш - бу Бразилия термасини яна ҳар қандай рақибга даҳшат уйғотадиган ҳолатга келтириш. Ишонинг, бу КОНМЕБОЛ ҳудудидаги квалификацион чиғириқдан ўтишга нисбатан анчайин мураккаб вазифадир.
Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789