ФУТБОЛ ВА МОЛИЯ: «Сити»ни бой қилган америкалик мухлислар
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
«Осасуна» Испания Ла Лигасида мухлисларни стадионга биометрик маълумотлар асосида киритиш ғоясини илгари сурган биринчи клуб бўлди.
Хусусан, «Алавес»га қарши ўйин олдидан «Рейно-де-Наварра» стадиони дарвозаси ёнига терминал жойлаштирилди. Мухлислар стадионга киришда махсус мобиль илова воситасида шахсий маълумотларини тақдим этишади. Шунингдек, қўл телефонидаги оддий селфи ҳам кифоя қилиши мумкин. Sports.ru сайтининг қуйидаги мақоласи шу ҳақда.
Янги ғоянинг плюс томонларидан бири шуки, стадионга киришда навбат кутиш вақти сезиларли даражада камаяди. Тўғри, терминалга тоби йўқ, мобиль иловаларни тушунмайдиган фанатлар аренага олдингидек қоғоз ёки электрон чипта билан ҳам киришлари мумкин. Хуллас, «Осасуна» мухлисларга икки йўлдан бирини танлаш имконини бермоқда: терминал ёрдамида навбатсиз кириш ва чипта билан маълум вақт кутиш.
«Осасуна» раҳбариятининг маълум қилишича, синов тариқасида йўлга қўйилган бу тажриба самараси кутилган даражада чиқса, яқин келажакда «Рейно-де-Наварра» стадионидаги барча кириш дарвозалари олдига технологик терминаллар ўрнатилади. Қизиқ, моддий-техник базаси бой клубларга тўла Ла Лигада стадионга киришни автоматлаштириш ҳаракатини нега айнан камтарин «Осасуна» бошлаб берди? Гап шундаки, Памплона жамоаси инсон шахсини юз қиёфасидан аниқлаштириш борасида маълум ютуқларга эришган dasGate компанияси билан ҳамкорлик қилади. Умуман, «Осасуна» ғояси яқин орада бутун Ла Лигага ёйилса, ажабмас. Чунки Испаниядаги аксарият ареналарнинг кириш-чиқиш йўлакларида кўпинча узун навбат юзага келади.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
2023 йилнинг баҳорида ташкил этилган Туркманистоннинг «Арқадағ» клуби ўз тарихидаги 37та ўйинда ҳам ғалаба қозониб, Гиннесс рекордлар китобида қайд этилган натижани яхшилади.
Александар Павлович сўнгги ойлар ёш истеъдод мақомидан Германия рекордчиси - «Бавария»нинг асосий таркиб футболчисига айланди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789