ТРАНСФЕРЛАР: "Аср ўғрилиги"

ТРАНСФЕРЛАР: "Аср ўғрилиги"

«Реал»даги қонун-қоидаларни яхши биламан....

… Бу жамоада совринларни қўлга киритиш талаб этилади, мен эса жамоага мос ўйинчиман. Кўп гапиришни ёқтирмайман, лекин мухлисларни хурсанд этиш учун «Реал»да бор куч-маҳоратимни сарфлайман», - деганди Тони Кроос 2014 йил ёзида «Бавария»дан «Реал»га ўтганида. «Реал»даги қонун-қоидаларни яхши биламан. Бу жамоада совринларни қўлга киритиш талаб этилади, мен эса жамоага мос ўйинчиман. Кўп гапиришни ёқтирмайман, лекин мухлисларни хурсанд этиш учун «Реал»да бор куч-маҳоратимни сарфлайман», - деганди Тони Кроос 2014 йил ёзида «Бавария»дан «Реал»га ўтганида.

Футболчи сўзининг устидан чиқди. Мадриддаги 10 йиллик фаолиятида у 3 марта Испания чемпиони бўлди, 4 марта ЕЧЛ ғолиби унвонига сазовор бўлди ва 4 марта УЕФА Суперкубоги турнирида тенгсиз бўлди. 4 май санасида «Реал» муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштиргач, Крооснинг Ла Лигадаги олтин медаллари ҳам 4тага етди. Олдинда ЕЧЛда навбатдаги совринни қўлга киритиш имконияти ҳам бор.

Тони «Қироллик клуби» таркибидаги 459та ўйинда 28та гол ва 96та ассистни расмийлаштирган. Фабрицио Романонинг маълумотига биноан, германиялик ярим ҳимоячи янги мавсумни ҳам Мадридда ўтказади. Шундай экан, совринлар янада кўпайиши мумкин.

Умуман олганда, Крооснинг «Реал»даги мавқеи «Бавария»дагидан аҳамиятлироқ. Хўш, футболчи Мюнхенда қай даражада тўп сурган, нима учун ва қандай сабабларга кўра жамоани алмаштирган? Келинг, шуларни ёдга оламиз. 

30 апрель куни германиялик ярим ҳимоячининг собиқ ва ҳозирги жамоалари нуфузли турнирнинг финал йўлланмаси учун Мюнхенда, унга яхши таниш бўлган германиялик мухлислар гувоҳлигида дастлабки беллашувни (2:2) ўтказишди. Табиийки, жавоб учрашувини ўз майдонида ўтказадиган «Қироллик клуби» яхши имкониятга эга.

Кроос «Бавария»да даҳо эди

Тони ҳозирда Мюнхен гранди таркибидаги энг ёш дебютантлар рўйхатида 7-ўринда бормоқда - 17 ёш, 8 ой ва 22 кунлик пайтида у илк марта майдонга тушган. 2007 йилнинг кузида у рекордчи эди, ке­йинчалик Алаба, Хёйбьерг, Мусиала, Тель, Ибрагимович (Златан эмас) ва Ваннер ундан ўзиб кетишди. Крооснинг деб­юти ўта муваффақиятли бўлганди: 72-дақиқада майдонга тушган ҳужумкор ярим ҳимоя­чи 2 марта Клозени самарали узатма билан таъминлаган, «Бавария» «Энерги»ни 5:0 ҳисобида маҳв этганди.

Кейин футболчининг самарадорлиги тобора ортиб борди. Бир ойдан кейин Оттмар Хитцфельд уни УЕФА Кубогининг гуруҳ босқичида 81-дақиқада жангга ташлаганида, «Бавария» «Црвена Звезда»га имкониятни бой бераётганди. Натижа - Клозега яна битта ассист, жарима зарбасидан урилган гол ва камбэк эвазига эришилган ғалаба, 3:2.

Мавсумни 19та учрашув билан, уларнинг кўпини захирадан майдонга тушиш билан якунлаган ярим ҳимоячи тажриба тўплаш учун «Байер»га юборилгач, тез орада Юпп Хайнкесснинг ишончини қозонди. 2009|2010 йиллар мавсумида у 9та голи ва 8та ассисти билан жамоанинг 8 йил ичидаги илк кумуш медалларига эга бўлишига муносиб ҳисса қўшди. 20 ёшли иқтидор учун бинойидек кўрсаткич, тўғрими?

Кроосни «Бавария»га қайтаришганида, жамоани Луи ван Гал бошқарарди. Унинг даврида тез-тез майдонга тушди, лекин муҳим ўйинчи даражасига кўтарила олмади ва бўш позицияларни тўлдирувчи ямоқчига айланди. Мураббий уни таянч ярим ҳимоя­чиси ўрнида ҳам синаб кўрганди.

Кейин жамоа унинг эски таниши Юпп Хайнкесс келди: «Бир куни Юпп менга спортзал биносининг калитини берди: «Энди сен унинг борлигини биладиган вақт келди. Иқтидорнинг ўзи билан иш битмайди, сен ишлашинг керак». Хуллас, тер кўкишимга тўғри келди. Акс ҳолда, у менга топшириқ бермаган бўларди. Хайнкесс - фаолиятимда жуда муҳим ўрин тутади» - деганди Тони.

Дарҳақиқат, ҳатто Хайнкесс даврида ҳам Тони ҳозирги майдон марказининг монстри мақомидан йироқ эди. Унинг асосий фишкаси тўп назорати эди. Гарчи, яна кўплаб ассистларни амалга оширган бўлсада, бу хислатини йўқотиб қўйганди.

Майдондаги жиддий ўзгариш Хосеп Гвардиола даврида рўй берди. Каталониялик мутахассис Тонини марказга ўтказиб, ўйин услубини унинг атрофида шакллантирди. қўшимчаси, Ламни таянч ҳудудига жойлади. Мадридда Каземиро Лам ролини адо этиб, Тонига ёрдам бериб туради. «Гвардиола охиригача «Бавария»да қолишимни истарди. Менинг услубимга мос келадиган энг яхши устоз сифатида Пепни танлаган бўлардим», - деганди Кроос.

«Бавария» 

раҳбарияти Кроосни Қадрлай олмади

2014 йилда Тони жаҳон чемпиони бўлди. Унинг «Реал»га ўтиши турнир жараёнида маълум бўлди. Мадридликлар уни атиги 25 млн. еврога харид қилишди. Бунинг асосий сабаби - «Бавария» мутасаддиларининг очкўзликлари.

Штефан Райнарц, «Байер»­нинг собиқ ҳимоячиси: «Тони - менинг дўстим. Аслида нима бўлганлигини яхши биламан. «Бавария» Тонига янги шарт­нома таклиф қилди, у Гётце кўпроқ маош олишини биларди. Раҳбарлар эса 10 млн. евродан кўпроқ беришни истамадилар. Ҳа, Гвардиола Тонини олиб қолишга уринди, лекин бир оз кеч қолганди».

Крооснинг агенти Фолькер Штрутнинг эътирофи эса қуйидагича: «2013 йилдан бери «Бавария» билан музокара олиб бордик, лекин келиша олмадик. Таклиф Тонини қониқтирмагани сабабли, алоқа тўхтаб қолди. Кроосни ЖЧ-2014нинг энг яхши ўйинчиси, деб ҳисоблайман. Унга жуда кўп топ,клублардан таклифлар келганди. Ҳозирги нарх-наволарга эътибор беринг, Тони учун бор-йўғи 25 млн. беришди. Бу аср ўғрилиги. Пандемия арафасида Флорентино Перес мени тушликка таклиф этганида, Кроос хариди аср келишуви бўлганлигини айтганди. Президентнинг ўзи шундай дедими, демак, бу - ҳақиқат».

Кроос «Бавария»даги 205та ўйинда 24та гол ва 49 ассистни ўз номига расмийлаштирган, 11та совринга, жумладан, ЕЧЛ ғолиблиги ва 3та «кумуш товоқ»қа сазовор бўлганди. Мадридда эса (2024 йил апрелигача) 21та, жумладан, 3та Ла Лига чемпионлиги ва 4та ЕЧЛ кубогига эришди. Агар мюнхенликлар у билан шартнома муддатини узайтирганларида, кўрсаткичлар нисбати умуман, бошқача бўларди.

Турли ОАВ мунтазам равишда Крооснинг ортга қайтиши ҳақида жар соладилар. Футболчи эса уларни муло­йимлик билан рад этмоқда: «Бир нарсани ойдинлаштиришимга имкон беринглар - матбуотдаги турли хабарларга қарамасдан, мен «Бавария»га ўтмайман. Бу ҳеч қачон рўй бермайди. Мюнхенликлар қизиқиши - мақтаниш учун баҳона. Бироқ мен қайтмайман.

2014 йилда «Реал»га ўтганимни фаолиятимдаги энг яхши қарор, деб ҳисоблайман. У спорт ва ҳаётимдаги улкан қадам бўлди. Ўшанда мен 24 ёшда эдим, фарзандим дунёга келиш арафасида бўлсада, испан тилини билмасдим... Жаҳоннинг энг йирик клубига келганим боис, ўзимни кўрсатиш талаб этиларди.

Мен Перес билан жуда яқинман, у жуда кўнгилчан инсон. Мадридга келган куним трансферимдан мамнун эканлигини тушунтирганди. Биламан, дон Флорентино мени сотиб юборишни бир сония ҳам ўйлаган эмас. Бу ерга 25 млн. эвазига келганман, у мени каттагина баҳода сотиб юбориши мумкин эди, лекин бундай қилмади.

Клубдаги самимий муносабатлар менда унга нисбатан муҳаббат уйғотди. Шундай экан, ҳали-вери уни тарк этиш ниятидан йироқман», - деганди Кроос 2022 йилнинг кузида. Ортда қолган 1,5 йил ичида ўзаро муносабатлар янада кучайганига асло шубҳа йўқ.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади