АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Ювентус» яна бир йирик трансферни амалга оширди: «Аталанта»да янги даражага кўтарилган ярим ҳимоячи Тён Копмейнерс 52+7 миллион еврога сотиб олинди.
Нидерландиялик футболчи ўтган мавсум Бергамо клубининг «А» сериядаги 34та ўйинида қатнашиб, 12та гол уришдан ташқари, 5 марта ассистент ролини бажарганди. Шартнома расмийлаштирилганидан кейин «Ювентус» расмий канали Тённи дарҳол суҳбатга чорлади.
- Тён, «Ювентус» оиласига хуш келибсиз! Аввало, ҳозирги ҳис-туйғуларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Раҳмат! «Кекса синьора» футболчиси сифатида интервью бераётганимдан бағоят хурсандман. Ниҳоят, болалик орзуларимдан бири амалга ошди. Ҳис-туйғулар шунга яраша, таърифланмас даражада.
- Нега айнан «Ювентус»?
- «Юве»га ҳамиша Италиянинг энг катта клуби сифатида қараганман. Болалигимда ўйинларини кўрганман - ҳаммаси ажойиб. Ҳатто жамоа формаси ҳам. Қисқаси, «А» серияда бундан яхшироғини тополмайсиз. Қайтараман, «кекса синьора» сафига қўшилиш мен учун ўзгача воқелик. Энди жамоа мураббийи билан ишлаш, таркибдаги йигитлар даврасида шуғулланиб, ўйнаш онларини илҳақ кутяпман.
- Тьяго Мотта билан алоҳида суҳбатлашганингиз тайин. Сир бўлмаса, асосан нималар ҳақида гаплашдинглар?
- Ҳа, мураббий билан кўришдим, у аввало, кайфиятим ва умумий ҳолатимга қизиқди, яна қандай ўйнашимиз, хусусан, ҳужум ҳаракатлари юзасидан тушунча берди. Мураббийнинг бундай эътибори жуда муҳим, албатта. Моттанинг ҳужумкор услубга мойил эканлиги барчага маълум - у сермаҳсул футбол тарафдори.
- «Ювентус»нинг илк ўйинларини кўрдингизми? Жамоа қандай таассурот қолдирди?
- Ҳа, дастлабки 2та ўйинини кузатдим. Жамоа уларда 6та гол уриб, 6 очко олган экан, таассуротлар чакки эмас. Майдонда ҳужумкорликни қадрлайдиган ва маҳсулдорликни ўз ўрнига қўядиган яхлит кучни кўрдим. Менимча, «Юве» чемпионатда зўр старт олди.
- Айтингчи, ўйиннинг қайси элементи бўйича яхшироқсиз?
- Албатта, гол уриш ва самарали узатмалар беришга мойилман. Шунинг баробарида жамоа учун ишлаш, ҳимояга қайтиш ва майдон бўйлаб югуришдан қочмайман. Муҳими, доимо шахсий кўрсаткичлар эмас, жамоавий натижа йўлида жон куйдиришга ҳаракат қиламан. Мен учун энг асосийси, мухлисларга қувонч улашиш, клубдошларимга енгиллик яратиш ва мураббийлар талабига мувофиқ келиш. Оддий айтганда, «Ювентус»га ғалаба учун келдим.
- Нега айнан 8-рақамни танладингиз?
- «8» мен учун ўзига хос аҳамият касб этади. Бинобарин, ёшлигимда, жумладан, Нидерландиядаги биринчи клубимда ҳам шу рақам остида тўп сурганман. Қисқаси, клуб раҳбарларига «8» жуда муҳимлигини айтдим ва улар ушбу рақамни олишимга қарши чиқишмади.
- «Ювентус» мухлисларига айтадиган сўзларингиз...
- Салом «бьянконерлар», айтганимдек, сизлар билан бирга эканлигимдан хурсандман. Ҳа, бироз кечикдим, лекин ниҳоят, шу ердаман. Энди астойдил ишлашимиз керак. Зеро, барчамиз ғалабаларни биргаликда нишонлашни хоҳлаймиз. Forza Juve!

Манба: jufc.ru, МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789