Ақлдан оздирувчи якун
Польшалик «Ракув» клуби ҳимоячиси Матей Родин аввалги ҳафтанинг ўзига хос қаҳра-мон/антиқаҳрамонига айланди.
Стокгольмда таваллуд топган Дьокерешнинг айни пайтга келиб, «Спортинг» ва Швеция терма жамоаси сафида расмий мусобақалардаги жамғарган баллари 31тага (24+7) етди.
Футболнинг безаги бўлмиш сермаҳсуллик 6 йил аввалги воқеани эслатди. Бундан 6 йил аввал норвегиялик мухлис қандайдир Эрлинг Холандни эслаб қолишга даъват этиб, мурожаатида ёрқин иборадан фойдаланганди: «Бу йигит завқ олиш учун уради».
Қизиқарли тафсилот. Бразилиялик Роналдо навқиронлик даврида ўзини хурсанд қилиш учун гол урарди. Буюк Герд Мюллер ҳаракатларида ўзига хос самимийлик бўлган, бўлажак қирол Пеле эса тўп билан ажойиб финтларни намойиш этган, голлар сонини кўпайтиришга интилмаган.
Швециялик венгер Дьокереш маҳорат бобида уларга тенглаша олмайди, албатта. Лекин ҳозир айнан буюклар тоифасига хос ўйин кўрсатмоқда. У ўйиннинг, хусусан, ҳужумкорликнинг барча жиҳатларини «Спортинг»да ҳам, терма жамоада ҳам мукаммал ўзлаштириб олган. Барча жамоадошлари, ҳатто ўзи гол уриши мумкин бўлган тўпурарлар ҳам унга ишониб қолишган. Чунки Виктор рақиб ҳимоячилар орасида қулай позицияни топа олади, бурчакни қисқартириб, тўпни дарвоза бурчакларига йўллайди. Дьокереш ҳозир ўз лаёқатига тўлиқ ишонади, хатога йўл қўймайди. Чунки ўтган мавсумда у «Спортинг» ва терма жамоадаги ўйинларни юксак савияда ўтказиб, етарли тажрибага эга бўлди. Виктор «Ньюкасл»даги жуфти Исак билан Швецияни Евро-2024 турнирига олиб чиқа олмаганди. Бироқ МЛда жамоани олий дивизионга олиб чиқиш билан айбини ювиши мумкин. Қолаверса, шведлардан максимал салоҳиятни талаб этадиган ЖЧ-2026нинг саралаш босқичи ҳам бор.
Жамоа ва мухлислар асосан, шу ҳужумкор дуэтдан умидворлар. Озарбайжон ва Эстония Швециянинг савиясига баҳо беришга арзийдиган рақиблар эмас. Бироқ Дьокереш ўз салоҳиятини фақат сариқ либосда намойиш этгани йўқ. Виктор «Спортинг» билан Португалия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Дастлабки 4 учрашувда ғалаба қозонган жамоа 16та гол уриб, ўз дарвозасидан атиги 2 марта тўп олиб чиқди. Ҳа, Португалия Суперкубоги баҳсида ҳимоя чизиғидаги сусткашлик 3:4 ҳисобидаги мағлубиятга сабаб бўлди. Ваҳоланки, жамоа 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган, Дьокереш 2та ассистни расмийлаштирганди.
Грандлар улкан хатоликка йўл қўйишди
Аввалига Дьокерешни ёзда топ-бешликнинг зўр клублари харид қилмаганликларини ёқлайдиганлар далилларини кўриб чиқайлик. Баъзан 26 ёшли ҳужумчини майдонда синаб кўришни талаб қиладилар. Уни «Брайтон» ва «Ковентри»га таклиф қилишганини эслайдилар. Лекин у пайтда «Суонси»нинг собиқ ҳужумчиси муаммолар қуршовида эди. 6 йил аввал «Брайтон»га 1 млн. евро эвазига ўтган Виктор Германия ва Англия клубларидаги ижараларда толиқиб қолганди. Лекин ўшанда тўғри қарорга келишгандими?
«Спортинг» нархни ошириб юборгани учун айбдор
Трансфер бозори Дьокерешни 65 млн. еврога баҳолаганди. Португалияликлар эса «Бенфика»дан музокарани 100 млн. евродан бошлашни ўрганиб олишди. Бироқ «шерлар» «бургутлар» эмас, улар каби қиммат баҳода сота олмайдилар. Лекин «Спортинг» таркибида ўз маҳоратини кўрсата оладиган ўйинчилар фақат Роналду ва Бруну Фернандеш эмас. Шундай экан, шведни харид қилишдан чўчиган грандларни оқлашга бўлган уринишларни фактлар пучга чиқарди. Ҳужумчи босимга қарши курашиш тажрибасига эга бўлди, голлардан коллекция тўплашни ўрганди.
Дьокереш шерикларини аниқ ҳис этади, уни ёнида 2 нафар вингерни эргаштириб юрадиган «Челси» ҳужумчисига ёки қанотлардаги Мартинелли ва Сакадан ташқари, ортидан Эдегор ва Хаверцлар ёрдам берадиган «Арсенал» ҳужумчисини тасаввур қилиш мумкин эмас. Виктор турли жамоалар тизимига мослаша олади. Эҳтимол, у «Барселона»нинг Левандовскидан кейинги марказий ҳужумчисига айланар. Қачонки, клубда ёзгача келишув учун етарли маблағ топилса. Қолаверса, 4 йиллик шартнома ҳам катта пул талаб этилади.
Мана бу эса - агент ва футболчининг хатоси. Келишув тизгинини «Спортинг» мутасаддилари ихтиёрига бериб қўймаслик керак эди. Рубен Аморим клуби музокараларда доимо самарали эмас. Узоқ вақт давомида Жоау Мариу «шерлар»нинг энг қиммат сотуви мақомида бўлди. Фақат сўнгги йилларда клуб савдолашиш илмини ўзлаштирди. Фернандеш, Угарте ва Нуньес «Спортинг»га рисоладагидек даромад келтиришди. Лекин Дьокереш масаласида агент вазиятни кескинлаштириб юборди. Ўйинчи манфаатини ҳимоя қилаётган шахс Де Йонгни «Барса»га маош билан боғлаганди. Дьокереш вақти ва кучини зое кетказмоқда. Ҳатто Виктор «Спортинг»да яна битта мавсумни зўр ўтказганда ҳам, футбол оламига жуда нари борса, унинг голлари лавҳалари етиб боради. Муайян чегарани босиб ўтган ўйинчига, швед буни ўтган мавсумда амалга оширганди, топ-бешликдан ташқарида тўп суришдан маъно йўқ. «Спортинг» яна чемпионликка эриша оладими ёки бошқа жамоа шоҳсупага кўтариладими, буниси муҳим эмас. Муҳими, мухлислар Викторни ЕЧЛ ярим финалига чиқа оладиган жамоа сафида кўра олмайдилар. Футбол мантиқига зид жиноят.
УЕФА ва ФИФА томонидан клублардаги харажатлар ва трансфер маблағларини назорат қилиш йўлга қўйилмаган вазиятда, кўпгина грандлар ставкалардан воз кечишди. Виктор АПЛга ўтиши ёки «ПСЖ»нинг ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин эди. Чунки Коло-Муани ва Рамуш швециялик венгрдан кучлироқ эканликларига ишониш қийин. Бироқ Дьокереш бир йил Лиссабонда тўхтаб қолди. Тўғри, пойтахтдаги шароит уни қониқтиради, хушманзара шаҳар, бинойидек жамоа. Лекин бир йилдан сўнг Виктор 27га чиқади. «Спортинг» эса ҳужумчи сермаҳсул ўйинни давом эттирса, баҳони пасайтирмайди.
Бу ёғига Дьокереш янада ёрқинроқ тўп суриши ва айрим грандлар қишда йирик трансферга қўл уришларига умид қиламиз. Агар Слотнинг Нуньес билан иши юришмай қолса, «Ливерпуль» сермаҳсул марказий ҳужумчига муҳтож бўлиб қолади. Мабодо «Арсенал»нинг чемпионлиги учун марказий ҳужумчининг йўқлиги халал берса, Артета «Наполи»дан Осимхенни ёки Дьокерешни харид қилмагани учун афсусланиб юради.
Жаҳонгир МИРЗО тайёрлади
Польшалик «Ракув» клуби ҳимоячиси Матей Родин аввалги ҳафтанинг ўзига хос қаҳра-мон/антиқаҳрамонига айланди.
Ўтган мавсум охирида «Реал Мадрид» ҳамда Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг футболчилик фаолиятини якунлаш борасидаги қарори кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлди.
Австриялик мутахассис Оливер Гласнер ўзининг юксак салоҳиятини 2022 йилнинг майида, «Айнтрахт»даги илк мавсумидаёқ ЕЛда ғолиб чиқиш билан намойиш этганди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789