Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) минтақада аёллар футболини ривожлантириш бўйича янги дастурни ишга туширди, унга кўра 2024-2030-йилларда ушбу соҳага 1 миллиард евро ажратилади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.
“The Expendables” (Тўхтатиб бўлмайдиганлар) деб номланган дастур футболни ҳар бир Европа давлатида аёлларнинг энг катта жамоавий спорт турига айлантиришни мақсад қилган. Аёллар футболини ривожлантириш учун турли мусобақалардан олинган даромадлар ва УЕФА сармояларидан 1 миллиард евро ажратилади. Ташкилот, шунингдек, келаси йилдан бошлаб аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигасининг янги форматини ва яна қўшимча лига пайдо бўлишини ваъда қилмоқда.
“The Expendables” бу бизнинг барқарор келажак учун пойдевор қўйиш ва аёллар футболининг барча имкониятларини очиш бўйича йўл харитамиздир. Ушбу ҳаяжонли янги даврга кирар эканмиз, бизни шу пайтгача олиб келган иштиёқ билан давом этишимиз керак. Бизнинг садоқатимиз аввалгидек кучли бўлиб қолмоқда. Бизнинг вазифамиз оддий – аёллар футболига Европа спорт ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашга ёрдам бериш”, — деди УЕФА президенти Александр Чеферин.