Мураббий январь ойи бошида «Черноморец» билан Туркиядаги йиғинга борди ва ортга қайтмасликка қарор қилди. ОАВ маълумотларига кўра, у АҚШнинг Майами шаҳрига йўл олган. 36 ёшли Касьяненко Луганскда туғилган. Фаолияти давомида «Полесье», «Шахтёр» Солигорск, «Заря» ва «Астана» жамоалари билан ҳамкорлик қилган. Октябрь ойида Украинанинг «Шахтёр» клуби футболчи Александр Распутько қочиб кетгани ва ўз вазифаларини бажара олмагани учун у билан шартномани бекор қилганди. Украиналик футболчи 4 октябрь куни Бельгиянинг «Антверпен» жамоасига қарши сафар ўйинидан сўнг ғойиб бўлган эди.