Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Мамлакатимиз яшил майдонларида ўтказилган Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган футболчиларимизнинг хонадонларига бориб суҳбат уюштиришда давом этамиз.
Биз бу сафар терма жамоамиз сардори, Россиянинг «Рубин» клуби аъзоси Умарали Раҳмоналиевнинг хонадонига ташриф буюрдик. Умаралининг ўзи Тошкентда ўтказилган тақдирлаш маросимидан сўнг, дарҳол «Рубин» қароргоҳига жўнаб кетгани боис суҳбатимиз унинг ота-оналари билан бўлиб ўтди.
Умаралининг отаси Муҳаммадали ака Умаралиев:
- Аввало бутун Ўзбекистон халқини муборак рамазон ойи кириб келгани билан чин қалбимдан табриклайман. Фарзандим Умарали Тўрақўрғон тумани Лангарбобо МФЙда таваллуд топиб шу ҳудуднинг 18-сонли умумий таълим мактабида 4-синфгача таҳсил олди. Ундаги миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш ва интилиш шу даврдаёқ намоён бўла бошлади. Шунданг сўнг фарзандимни Тўрақўрғондаги спорт мактабига ўқишга бердик. У ерда бир йил шуғуллангач Тошкентнинг «Бунёдкор» академияси мураббийлари таклифига биноан ўғлимни «қалдирғочлар» академиясига жойладик. Умарали академиядаги мураббийлар кўмаги ва меҳнати асосида бугунги даражага эришди. 2019 йилдан асосий таркиб билан шуғулланишни бошлаб, уч мавсум давомида жамоасининг бир неча муҳим голларига муаллифлик қилиш асносида турли номинацияларда энг яхшиси деб топилди. Умаралини жорий йил аввалида катта умидлар билан Россиянинг «Рубин» клуби таркибига кузатиб қўйдик. Март ойида юртимизда ўтган Осиё чемпионатида эса фарзандим терма жамоамиз садори сифатида тўп суриб Австралияга қарши кечган учрашувдаги пеналътилар сериясида энг сўнгги голни киритди ва вакилларимизни жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Финалда эса яна бир бор ўзига юклатилган вазифани оқилона бажариб, Ироқ дарвозасини ишғол қилди ва терма жамоамизни чемпионлик сари етаклади. Мазкур ўйинни Президентимиз оила аъзолари билан биргаликда ўйингоҳда кузатиб борганликлари тақдирлаш маросимида эса ғалабани футболчилар билан бирга нишонлаганликлари барчамизни хурсанд қилди. Биз эл назарига тушган мана шундай фарзанд вояга етказганимиздан фахрланамиз.
- Қарийб ярим йил ичида Умаралининг фаолиятида кўплаб футболчилар ҳавас қиладиган воқеъликлар кузатилди...
- Фарзандим ҳар қандай ишга киришмоқчи бўлса унга ниҳоятда тиришқоқлик билан ёндашарди. Унинг бу феъл-атворини билганимиз учун имкон қадар футболдан чалғимаслигига эътибор қаратдик. Футбол доимо биринчи ўринда бўлишини таъминлашга интилардик. Машғулотларда ҳам ўз устида тинимсиз ишларди. Қўшимча машғулотлар бажарарди. Шу боис бўлса керак, доимо устозлари эътиборида бўлди. «Рубин» мураббийлари назарига тушди. Осиё чемпионатида эса ниҳоятда масъулиятли вазифалар юклатилди. Шукурки, ишончни оқлади. Очиғи, қисқа давр мобайнида бу даражада катта юуқларга эришишини кутмагандик. Орзу-умидларимиз кўп эди, аммо Аллоҳнинг каромати ила барчаси зиёдаси билан амалга ошмоқда.
Футболчининг онаси Гуллола Ниёзова:
- Дадаси айтиб ўтганларидек ўғлим ниҳоятда тиришқоқ ва изланувчан бўлганлиги боис ўзимиз жуда таниқли оила бўлмасакда хўжайиним билан келишган ҳолда фарзандимизни ўзи қизиққан соҳада тарбия топишига қарор қилганмиз. Бу қийин йўл эди. Бунинг машаққати, қийинчилигини жуда яхши билардик. Бироқ фарзандимиздаги иқтидор ва тиришқоқликни ҳам беэътибор қолдира олмасдик. Қийинчиликларсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Аллоҳга шукур бугун қилинган меҳнатлар самарасини кўриб турибмиз. Баъзида шундай кунлар бўлганки, хўжайиним топган пулларини рўзғорга ишлатсалар, мен маошимни Умаралига жўнатганман. Йўлкирасини топсак кунлик эҳтиёжлари учун пул топиб бера олмаганмиз. Ўғлим иродали бўлганлиги учун барчасига чидаб, истеъдодини кўрсата олди. Тиришқоқлиги асносида «Бунёдкор»нинг асосий таркибига кирди ва терма жамоамиздан чақирув олиб чемпионлик йўлида ўз ҳиссасини қўшди. Ўғлимнинг ҳар бир қўлга киритган ютуғидан кейин кўзимга ёш оламан. Қийналганларимиз эсимга тушади. Эҳтимол, биз уни кам-кўстсиз таъминлаб турганимизда ҳам ўзида истеъдод бўлмаганида бу даражага етиша олмасмиди.
- Осиё чемпионати барчамиз каби Умарали ва сизлар учун ҳам унутилмас воқеъликларга бой бўлди...
- Албатта, вакилларимизнинг турнирдаги барча учрашувларини ўйингоҳдан кузатдик. Мухлисларнинг бирортаси ўғлим ҳақида номаъқул гап гапирмади. Фақат илиқ сўзларни эшитдик. Бундан ниҳоятда фахрланиб ўтирдик. Австралияга қарши учрашувда Умарали пенальтилар сериясида сўнгги ҳал қилувчи зарбани бериши керак эди. Ўша вазиятда унга қарай олмадим. У ғалаба голини уриб, терма жамоамизнинг жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқишида ўз ҳиссасини қўшди ва бутун иродасини жамлаб, буни мен эмас Аллоҳ қилди, деб ифодалади. Очиғи ўғлимнинг иродасига қойил қоламан. Охирги чемпионлик ўйинида эса Президентимизнинг ўзлари стадионга ташриф буюриб футболчиларни қўллаб-қувватлаганлари, ғалабани улар билан бирга нишонлаганлари ва фарзандимга эътибор қаратганлари жуда хурсанд қилди. Умарали ҳал қилувчи голни уришини айтиб орзу қилиб юрардим. Бу ҳол икки бор насиб этди. Биринчиси Австралияга қарши ўйинда, иккинчиси финалда Ироққа қарши ўйинда содир бўлди. Тўғриси, ўғлим тўп ёнига яқинлашганда гол уролмайди деган фикр ҳеч қачон хаёлимдан ўтмаган. Унга ишонардим. Умарали Аллоҳ назарига тушган бола экан уни президентимиз бағрларига босиб қутладилар. Ўша вазиятни ўйингоҳдан кузатиб турдим. Умаралини худди ўзимни отам қучоқлагандек бўлдилар. Чунки фарзандимни бу даражага етишишида марҳум отамнинг ҳам ҳиссалари катта бўлган. Шу ўринда футболга бераётган эътиборлари учун президентимизга, мухлисларга ва бутун ўзбек халқига эса дуолари билан фарзандларимизни қўллаб-қувватлаб турганликлари учун миннатдорчилик билдираман.
- Кўзга кўринган футболчи бўлиш учун истеъдоддан кўра пул кўпроқ аҳамият касб этади дегувчилар ҳам учраб туради. Шундай фикрда юрганларга нималар деган бўлардингиз?
- Бу мутлақо нотўғри фикр. Тўғри, пул кетади, лекин бу футболчининг ҳаражатлари учун керак. Масалан Умарали академия ёшига етгунига қадар Тошкентда ижарага квартира олиб дадам қарамоғида машғулотларга қатнаган. Унинг йўлкираси, кунлик эҳтиёжлари, озиқ-овқати тўлиқ бизнинг зиммамизда бўлган. Академияга қабул қилингач бепул ётоқхона ва озиқ-овқат билан таъминлашган. Очиғи, истеъдоди бор бола ҳеч қачон беэътибор қолиб кетмайди. Унинг келгуси фаолияти учун кимгадир қанчадир бериш шарт эмас. Фақат академия ёшига етгунига қадар чиройли парваришлаб, спортчининг ўзининг ҳаражатларига пул ажратиб турилса кифоя.
Хуршид ЮСУПОВ суҳбатлашди
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789