«Вольфсбург»га раҳмат!

«Вольфсбург»га раҳмат!

Неча йилдан буён «Манчестер Сити»ни олға бошлаётган Кевин де Брюйненинг фаолият йўли кўпчиликка маълум.

Бельгиялик ярим ҳимоячи Жозе Моуриньо даврида «Челси» таркибига киролмаган ва фаолиятини Германия Бундеслигасида қайта жонлантирган. Аниқроғи, у камтарин «Вольфсбург»да ўйнаш асносида АПЛга мутлақо бошқа футболчи бўлиб қайтди. Шундай экан, Кевин «Вольф­сбург», умуман, Германия футболидан бир умр миннатдор бўлиши керак. Ўз навбатида, немис жамоаси ҳам унинг хизматларини унутмайди асло…
***
Кевин де Брюйне якунланган мавсумда Премьер-лиганинг энг яхши ассистенти бўлди ва бу борада рекордчига айланди. Бельгиялик футболчи 4-марта голли узатмалар бўйича лигада етакчи бўлди. «Манчестер Сити» яримҳимоячиси 32 ўйинда 16та голга ассистентлик қилди.  Биринчи марта у 2016/17 йилги мавсумда энг яхши ассистентга айланган — 18та. Бир йил ўтиб 16та, 2020 йилда эса 20та ассист билан ғолиб бўлган. 
Кевин уч мартадан АПЛнинг энг яхши ассистенти бўлган Франсеск Фабрегас, Дэвид Бекҳэм ва Фрэнк Лэмпардни ортда қолдирди.