АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Лондоннинг «Вест Хэм» клуби ЕЛ чорак финали жавоб ўйинида катта натижага эришди -
Францияда «Лион» меҳмони бўлган «болғачилар» 3:0 ҳисобида ғалаба қозониш асносида 46 йил бадалига илк марта еврокубоклар ярим финалига йўл очишди. Эслатма, Лондондаги дастлабки учрашувда кучлар тенг келганди - 1:1.
Тушунарлики, тарихий натижа «Вест Хэм» вакилларида хурсандчилик ҳиссини тўлиқ уйғотиб юборди. Айниқса, жамоа сардори Марк Нобл кучли эҳтиросга берилди - у финал ҳуштаги янграганидан кейин майдонда кўз ёшларини яшира олмади. Асосийси, Марк ярим финал чиптаси шарафига йиғлашнинг ўзи билан чекланиб қолмай, «Стад де Лумьер» стадиони кийиниш хонасини бир ўзи тозалаб чиқди. Табиийки, сардорнинг бу хатти-ҳаракати ижтимоий тармоқларда бошқача қабул қилинди, кўпчилик суперфахрийни алоҳида олқишлади.
34 ёшли Нобл - «Вест Хэм» ҳаётида катта ролга эга фидоий футболчи. Диққат қилинг, у «Лион»га қарши ўйинда «болғачилар» либосида 545-марта майдонга тушди. Битта клуб байроғи остида 545та расмий ўйин - бу жиддий натижа, албатта. Алоҳида таъкидлаш керак, болалигидан айнан «Вест Хэм»га мухлислик қилган Марк кейинчалик ўринбосарлар жамоаси тарихидаги энг ёш футболчи мақомини олди. «Вест Хэм»нинг асосий таркибидаги фаолиятини эса Чемпионшипда бошлади. Орадан қанча вақт ўтганини англатиш учун маълумот: Нобл 2004 йили Лига кубоги баҳсида дебютини нишонлаб, майдонда Сергей Ребров билан бирга ҳаракатланди. Ўшанда украиналик футболчи ҳозирда 56 ёшни уриб қўйган афсонавий Тедди Шерингем ўрнини эгаллаганди. Алоҳида эслатма: Ребровнинг мураббийлик фаолиятини бошлаб юборганига ҳам анча бўлди. Катта эҳтимолки, Нобл жорий мавсум якунида бутсаларини михга илади.
Ноблга тааллуқли бир неча таъсирли воқеликлар:
Тасаввур қилиш ҳам қийин, бундан 5 йилча олдин «Вест Хэм» мухлислари раҳбариятга мурожаат йўллаб, Марк Ноблни жамоадан четлатишни талаб этишди. Чунончи, «болғачилар»нинг ишлари сира юришмаётган, етакчилардан бири Димитри Пайет можаро билан кетганди. Нобл эса «Челси»га қарши ўйинда ўта қўпол хатога йўл қўйган ва жамоа мағлубиятга учраганди. Фахрий футболчининг ўзи бу даврни фаолиятидаги энг оғири сифатида тилга олади.
Нобл кейинги мавсум ўйинни бузишга уриниб, майдонга югуриб тушган мухлисни вақтида тўхтатди. Сардор бир уринишда уни майдонга йиқитганди. Орадан 2 ой ўтгач, Маркнинг голи «Вест Хэм»га роса қўл келиб, жамоа лигада ўз ўрнини сақлаб қолди. Нобл кейинчалик ўша голини фаолиятидаги энг чиройлиси ва муҳими сифатида таърифлади.
Нобл АПЛ тарихида пенальтидан энг кўп гол урган 4 нафар футболчидан биридир. У «нуқта»дан жами 28та гол ҳосил қилган. Бу борада кучли учлик мегаафсоналарга тегишли - Стивен Жеррард (32та), Фрэнк Лэмпард (43та) ва Алан Ширер (56та).
Нобл 2017 йили Ирландия миллий жамоасидан чақирув олди (бобо ва бувиси айнан шу мамлакатда туғилганлар), аммо таклифга дарҳол рад жавоби берди: «Миллий жамоага менга нисбатан муносиброқ ирландиялик ёш йигитлар етарли. Яширмайман, болалигимдан Англия термасида ўйнашни орзу қилганман. Кейинчалик барча ёш тоифасидаги термалар чиғириғидан ўтдим, мамлакат мадҳиясини куйладим, лекин афсуски, бош жамоа либосида майдонга тушиш насиб этгани йўқ. Қисқаси, ҳозирги ҳолатда Ирландия миллий жамоасида ўйнай олмайман. Чунки буни на орзу қилган ва на ўйлаганман. Агар таклифга ижобий жавоб берсам, миллий жамоага кириш орзусида жиддий шуғулланаётган ирландиялик қайсидир йигит йўлини тўсиб қўйишим мумкин».
Нобл 11 ёшидан буён «Вест Хэм» тизимида. Демакки, ўзини жамоага бағишлаганига 23 йил бўлди. Дарвоқе, Марк болаликдаги дугонаси билан оила қурган. Қисқаси, унда садоқат руҳи кучли.
«Вест Хэм» ЕЛ ярим финалида «Айнтрахт» билан тўқнаш келади. Умуман, жамоада Севилья финали йўлланмасини ютиш имконияти чакки эмас. Энг қизиғи, «болғачилар» охирги марта евротурнирлар ярим финалига чиқишганида ҳам айнан «Айнтрахт» билан куч синашишган ва Кубок эгалари кубоги-1975|1976 финалига йўл олишганди. Тўғри, «Вест Хэм» ҳал қилувчи ўйинда «Андерлехт»га бас келолмаган. Ўша финал катта Фрэнк Лэмпарднинг голга олиб келган хатоси ва алмаштирилиши билан ёдда қолганди.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789