Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Тенги йўқ футболчи, мураббий ва атоқли шахс - буюк Франц Беккенбауэрнинг ёруғ оламни ташлаб кетгани нафақат Германия
…балки бутун дунё футбол жамиятини чуқур қайғуга солгани тайин. Кайзернинг футболчи ролидаги ижодий фаолияти давомида ва оддий инсон мақомида эришган мартабаси кўламини кенгроқ тушуниш учун энг муҳим жиҳатларга эътибор қаратиш кифоя қилади.
***
Беккенбауэр футболни тубдан ўзгартирди, намунали либеро ихтисосини яратди. Либеро роли ўтган асрнинг 60-йиллари Беккенбауэрнинг ўз иқтидорлари шодасидан максимал фойдаланишга уринишлари натижасида шаклланди. Ўша даврда бўлажак Кайзер ҳужум чизиғининг чап қанотидан марказий ярим ҳимоячи позициясига кўчган, лекин янги ролдан қониқмаганди. У тез орада Эррера бошқарувидаги «Интер» ўйинларини кузатиш жараёнида жумбоққа ечим топади. Жамоа 1-3-3-3 тактик чизмасига таянар, бунда Жачинто Факетти чап қанот ҳимоячиси ва латерали (ўнг тарафда бундай ихтисос умуман бўлмаган) ролини бажариб, бир томонни тўлиқ ёпган ҳолда ҳужумга отланарди. Беккенбауэр эса Факетти ва Пикки ролларини умумлаштириб, вертикал йўналишда ҳаракатланадиган либерога айланади. Натижада жамоа ўйини тубдан ўзгаради. У ҳимоячилар ортида туриб, ўйин равишини бошқарар, жамоадошларини рақиб ярим майдонига жалб этар ва позицион ҳужумларда қўққисдан олдинга ўтиб, сон жиҳатдан устунликни таъминларди. Бунда Францга дриблинг, тезлик ва ҳар икки оёғи билан зарба йўллаш имконияти қўл келарди. Шу тариқа немис футболи бирданига Европада ҳукмронлик қила бошлайди, Францнинг жамоалари ғолиблар сафига кўтарилади. У жумладан, «Бавария» билан 13та (жумладан, Европа Чемпионлар кубогида 3 марта) соврин ютади, яна жаҳон ва Европа чемпионатларида зафар қучади, «Нью-Йорк Космос»даги 4 мавсумда 3 марта ғолиблик нашидасини суради. Шунингдек, «Гамбург» сафида ҳам Германия чемпиони бўлади.
***
Франц - барча буюк воқеалар иштирокчиси ва бош қаҳрамони. Германия телевидениесида терма жамоалар миқёсидаги бирор ўйин ЖЧ-70 ярим финалидан ўрин олган Италия - ГФР тўқнашувичалик кўп намойиш этилмаган. 2000 йили дунёнинг энг машҳур 50 нафар футбол намояндаси ўртасида ўтказилган сўров якунига кўра, айни шу ўйин ХХ асрдаги энг яхшиси сифатида эътироф этилганди. Беккенбауэр ўша баҳс бошланиши арафасида жамоадошларини огоҳлантиради: «Йигитлар, асосийси - дастлабки дақиқаларда гол қўйиб юбормаслик. Акс ҳолда, итальянлар қўйган бетон тўсиқдан ҳеч қачон ўтолмаймиз». Би-роқ бундестим иложини тополмайди: аввалига гол қабул қилиб, кейинги 83 дақиқада мувозанатни тиклашга зўр беради. Ниҳоят, 90+1-дақиқада Шнеллингер ҳам олдинга ўтади ва унинг кутилмаган ҳамласи рақиб ҳимоячиларини довдиратиб қўяди. Жарима майдони ичига ёриб кирган ҳимоячи якунда Грабовски узатмасидан сўнг тўпни дарвозага йўллайди. «Мени тобутга ётқизиб, ибодат бошлашганида, руҳоний рўпарада 1970 йили Италия термасига қарши ўйинда ҳисобни тенглаштирган киши ётганини айтади», - дея ҳазиллашганди бунтестим либосидаги 47та ўйинда 1тагина гол урган Шнеллингер бир неча йилдан кейин.
***
Ярим ҳимояда тўп сурган Франц осонгина бўш коридор топар ва олдинга интиларди. Шундай рейдларидан бирида уни жарима майдони ёнида қўполлик билан тўхтатишади. «Майдонга йиқилгач, ўнг елкамда кучли оғриқ сездим», - деб ёзганди футболчи «Рақибларим - менинг дўстларим» номли биографик асарида. Немислар ҳакамдан рақибга карточка кўрсатишни талаб қилишади, Беккенбауэрнинг ўзи эса жим эди. Ўша лаҳзада мураббий Хельмут Шёнда футболчи алмаштириш имконияти қолмаганди. Шифокорлар Францга тиббий ёрдам кўрсатишгач, у ўнг қўли бинтланган ва гавдасига маҳкам ёпиштирилган ҳолда майдонга қайтади. Бироқ аввалги ҳаракатчанлиги қолмаганди. «Майдонда соғлом Беккенбауэрни кўришни истагандим. Шунда адолат қарор топарди», - деганди унга қўполлик ишлатган Ривера ўйин якунида афсус оҳангида. Кайзер фаолиятидаги яна бир унутилмас ёрқин ўйин - бу ЖЧ-74 финали (ГФР - Нидерландия). Ўшанда нимислар жаҳон аҳлига тотал футболга қарши қурол - универсал услубни намойиш этгандилар. Хельмут Шён финалга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Ринус Михельс тактикасини ипидан игнасигача таҳлил қилган, хавф қайси ҳудуддан келишини ўрганиб чиққан ва унга қарши универсал машина яратганди. Учрашувда ҳамма немисларнинг ҳудудларни назорат қилишлари, ҳужумчиларнинг ҳимоячиларга ёрдам беришлари ва керакли паллада рақиб режаларини пучга чиқаришларига гувоҳ бўлади. Албатта, самарали ҳаракатларда Франц бош ролни ижро этганди. Якунда ижодкор Михельснинг тотал футболи мағлубиятни тан олади.
***
Германия футболида барча авлод вакиллари унга таъзим қиладилар. Нафақат немислар, балки бошқалар ҳам. Мана, айрим эътирофларга эътибор қаратинг.
Карл-Хайнц Румменигге: - Ай-тиш жоиз, у идеал ижрочи эди. Ҳаётим давомида хоҳ майдон, хоҳ унинг ташқарисида Кайзерни кимдир танқид қилганини эшитган эмасман.
Герд Мюллер: - Ҳеч ким ҳеч қачон Францдан ўзиб кетолмаган.
Эрик Кантона: - Беккенбауэр чин етакчи, тўпни моҳирлик билан олиб юрадиган абжир йигит бўлган. Лекин ҳозир бошқа жиҳатини тилга оламан: у юрагимни парчалаган. 8 ёшлигимда ГФР ва Нидерландия термалари ўртасидаги финалда нидерландларга мухлислик қилганман. Жамоа мағлубиятидан кейин эса ҳўнграб йиғлагандим. Кайзер мукаммал инсон бўлганини эса энди тушундим.
Эйсебио: - Кайзер барча позицияларда бирдек ўйнарди - ҳимояда ҳам, марказда ҳам. Универсаллиги ҳам майли, ўйинни нозик ҳис этарди. Шунингдек, олдинга интилиб, гол уришни ҳам ўрнига қўярди.
Бобби Чарльтон: - Францнинг арсеналидаги энг муҳим қурол - майдондаги ҳолатни аниқ баҳолаш. Франц тўп билан муомалада, уни рақибдан тортиб олишда яққол устун эди ва ҳеч қачон тушкунликка тушмасди. Идеал даражада ўйнаган пайти ҳам бор кучини ишга солмаётгандек тасаввур уйғотарди. Бундай футболчига қарши ўйнаш жуда қийин.
Пеле: - Беккенбауэр майдонда менга дуч келган рақибларнинг энг сараси. Бошқа гап ортиқча.
Жерар Пике: - Видеолавҳалар таҳлилидан кейин Беккенбауэр тенги йўқ футболчи бўлганини теран тушундим. У ҳимоядаги ишлардан ортиб, ҳужумда ҳам фаол қатнашган, голлар урган ва жамоани бошқарган. Қойилмақом ижрочи.
Умуман, Кайзер футболда имкони бор барча совринларни қўлга киритган. Дейлик, футболчи ва мураббий мақомида ЖЧда зафар қучган. Бундан ортиқча таърифнинг ҳожати ҳам йўқ.
Содиқ СОБИР тайёрлади
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789