АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан кўришдик ва «Андижон» клуби масаласида гаплашдик. Бунда 3та масала кўтарилди:
* «Андижон»нинг молиявий ҳолати;
* «Соғлом авлод» стадиони прожекторларини 2000 люксгача кўтариш;
* «Соғлом авлод» стадиони дренажи ҳамда газонини халқаро стандартга мослаштириш.
Насиб этса, барчаси ижобий ҳал бўлди. Катта футболни давлат бюджетидан халос қилиш ҳамда хусусий тадбиркорга шароит яратиб бериш орқали янги босқичга олиб чиқиш асосий масала ҳисобланади. Бу борада вилоят ҳокимига ўз таклифимизни билдирдик ва у бизни тўлиқ қўллаб-қувватлади.
***
- Бир масалага аҳамият бериш керак. Вақт ўтиб, Ўзбекистондаги барча клублар хусусий секторга ўтади, барибир. Президент фармонида ҳам бу ҳолат акс этган. Шундан келиб чиқиб, 2030 йилни кутиб ўтиришимиз эмас, босқичма-босқич шу йўналишда одимлашимиз керак. «Турон»дан кейин «Андижон»нинг ҳам олдинга юраётгани ёқимли. Режа бўйича 2023 йилдан «Андижон»нинг давлат бюджетига оғирлиги тушмаслиги керак. Мана шу бир йил ўтиш даври бўлади, кейин тадбиркор клубни ўзи амаллашга ҳаракат қилади. «Андижон» келажакда Германиянинг «Байер» клубини ёдга солиб туришидан умидвормиз.
Бизнингча, шу қийин даврлар ўтса, бугунги «Турон» ва «Андижон» яқин 5 йилликнинг энг нормал жамоаларига айланади. Босқичма-босқич қолганлар ҳам шу йўналишга ўтади. Муҳими - 50-60 млрд. сўмлик сметаларни тасдиқлаш эмас, меҳнат эвазига топилган 10-15 млрд.ни ақл билан сарфлаш, инфраструктура ҳамда болалар футболини асосий планга олиб чиқиш. Шунинг учун ҳам ПФЛ «Турон» ва «Андижон»га ҳурмат кўзи билан қарайди ҳамда бундай жамоаларни футболимиз эртаси деб ҳисоблайди. Шу клублар миллионлар ўйини ривожига ҳаммадан кўпроқ ҳисса қўшяпти.
P.S.: 4 йил аввал Андижонда футболни жонлантириш учун реал ҳаракатлар бошланган, «Соғлом авлод» стадионида иш қайнаганди. Бироқ футболни чўнтак қилиб олган одамлар сабаб, вилоят катталари соҳадан безиб кетишган. Умумий ҳолат, принципларимиз ва режаларимизни Абдураҳмоновга тушунтирдик. Учрашув учун вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдирамиз. Кеча юздан зиёд андижонлик мухлислар клуб тақдири билан қизиқиб, саволлар ёғдиришди. Футбол мухлисининг клубга энг катта ёрдами — чипта сотиб олиб ўйинга кириш ҳамда ҳар қандай вазиятда ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш. Бу футболдаги энг оддий маркетинг. Сиз сарф этаётган 15 минг сўм клубга энг катта ёрдамдир. Ишонамизки, «Соғлом авлод» келаси ўйинларда мухлислар билан тўлиб-тошади.
***
- Андижондан қайтишда Фарғонадаги «Истиқлол» стадионига кирдик. Газон яхши ривожланяпти. Сентябрга қадар у ўзини тўла тутиб олиши кўзда тутилган. Шунингдек, илк марта газон парвариши учун ёрдам берувчи техника харид қилиниши арафасида ва бу яхши қадам. Хайрулла Бозоров билан суҳбатда стадион прожектори масаласи ҳам бор эди. Шу йилнинг ўзида ёритиш тизими ОЧЛ талаблари даражасига етказилади.
***
- Ўзбекистонда болалар футболи сифатини оширишни чиндан ҳам истасак, асосий ҳақиқат шундай: соҳа вазирликлар эмас, ЎФА томонидан ўрганилиши, таҳлил қилиниши ҳамда бошқарилиши керак. Вазирликнинг вазифаси ЎФАни молиявий томондан қўллаб-қувватлаш ҳамда ФИФА талаблари асосида моддий-техник база шакллантиришга кўмак бериш. Вазирликда футбол таҳлилчилари йўқ ва кадр-лар ФИФА талаблари билан таниш эмаслар. Футболи ривожланган ҳар қандай мамлакатда футбол айнан ассоциациялар томонидан тартибга солинади. Шундан келиб чиқиб, ФИФА ҳам Ўзбекистонда фақатгина битта ташкилот — ЎФАни тан олади. Афсуски, орадан шунча вақт ўтса-да, мазкур масала тўла тартибга солинмаяпти. Қачонки, футболни ривожлантириш истаги манфаатлар тўқнашувидан устун келса, шунда бирор ижобий ўзгаришдан умид қилиш мумкин.
P.S.: жонли эфирда таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким ака билан тортишиб қолганимизда ҳам айнан шу масала ётади (афсуски, одамлар баъзида фикр ёки ғоялар қолиб, шахс-ларни муҳокама қилишга ўтиб кетишади). Биз фарқли равишда, бу темани ипидан-игнасига қадар биламиз. Муаммолар айнан нималарда эканини ҳам кўрсатиб бера оламиз. Ишонаманки, қачондир тизимли муаммоларни ҳам тўғрилаймиз. Фақат вақт керак. Росманасига осон бўлмаяпти.
***
- 1995 йил «Пахтакор»да голландиялик мутахассис фаолият олиб борган ва унинг тўғри йўналиши ҳамда талабларини нотўғрига чиқарадиган ўзимизникилар топилган. Мутахассис ўзбекона фалсафага тушунмай қайтиб кетган. «Пахтакор»да кейинроқ ҳам голландиялик мутахассис ишлади, масалан.
***
- «Пахтакор» сафидаги 4 нафар футболчига росмана ачиндим: Ҳожиакбар Алижонов, Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев. Бу квартет вақтида потенциали юқори футболчилар эди. Бироқ йиллар давомида улар кучли рақобатга дуч келиш ўрнига ўз позицияларида ҳақиқий монополга айланиб боришди. Чунки Ҳожиакбар Алижоновга 4 йил ичида ақалли бир дона рақобатчи топиб бера олишмади. Бундай ҳолатда футболчи ҳам зерикади, ҳам ўсишдан тўхтайди. Фаррух Сайфиевнинг икки рақобатчисидан бир вақтда воз кечилди: Иброҳимхалил Йўлдошев ва Акрам Комилов. Сайфиев ўзи қолиб кетди. Таянч зонасидаги футболчиларга ҳам янги мотивация топиш қийин бўлаётгани улар узатаётган паслардан маълум. Умид қиламанки, Ҳожимат Эркинов иложи борича кучлироқ лигага йўл олади. Биз ҳеч бўлмаса шу футболчини йўқотиб қўймаслигимиз керак.
Диёр ИМОМХЎЖАЕВ
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789