Ярим ҳимоячилардан бири қишда "Реал"ни тарк этиши мумкин

Ярим ҳимоячилардан бири қишда "Реал"ни тарк этиши мумкин

"Реал"нинг 28 ёшли ярим ҳимоячиси Даниэл Себальос қишда клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Diario AS хабар берди.

Манбага кўра, футболчи жорий мавсумда жуда кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда шу сабабли унинг кетиши мумкинлиги масаласи яна долзарб мавзуга айланган. Катта эҳтимол билан ярим ҳимоячининг кейинги жамоаси  “Севиля” бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Себальос "қироллик клуби" таркибида олтита ўйинда майдонга тушди, бироқ ярим ҳимоячи самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 4 миллион еврони ташкил қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.