АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўтган мавсум «Милан» 2017 йилда сайёрамизнинг энг иқтидорли ёш футболчилари рўйхатидан жой олган ярим ҳимоячи Ясин Адлини Франциянинг «Бордо» клубидан 9 миллион евро эвазига сотиб олганди. Лекин футболчи яна бир йил Бордода қоладиган бўлди - ижарага берилди. Мана, асли келиб чиқиши жазоирлик бўлган, лекин Францияда туғилган иқтидор янги мавсумдан орзулари сари йўлга чиқади. Ясин янги жамоасига қўшилиши билан «МиланТВ»га интервью берди.
- Ясин, ўтган мавсумдаги ҳаракатларингиз ҳақида гапирсангиз.
- Албатта, осон бўлмади. Тўғрисини айтсам, сўнгги уч йил анча қийналдим, чунки мен борганимда клуб оғир даврни бошдан кечираётганди. Бу эса, ўз навбатида, менга шахс сифатида кучайиш, қийин вазиятларни енгишда асқотди. Ўйлайманки, келажакда шу тажриба ҳар қандай мушкулотларни енгиб, олдинга интилишда ёрдам беради.
- Янги жамоангизда французлар кўпчиликни ташкил этади. Бу сизга афзалликлар бериши мумкинми?
- «Милан»дек клубдан таклиф тушса, таркибда қандай ўйинчилар бўлиши муҳим эмас - шунчаки бу жамоага ўтишни хоҳлайсиз. Албатта, ёнимда ҳамюртларимнинг кўплиги қўшимча рағбат ҳисобланади. «Милан» - буюк клуб. Мен фақат шу афсонавий жамоа сафига қўшилишни хоҳладим.
- Балло-Туре ва Меньянларни олдиндан танийсизми?
- Улар билан «ПСЖ» академиясида бирга таҳсил олганмиз. Майк мендан бироз катта, шунинг учун унинг ўйинларини тез-тез кузатардим, айниқса, ёшлигимда. Фоде билан камроқ ўйнаганман, шунинг учун яқин таниш эмасмиз. Лекин энди, бу ерда - «Милан»да бир-биримизни чинакамига билиб оламиз, деган умиддаман. Парижликлар билан бирга ўйнаш ажойиб.
- Исмоил Беннаcерни-чи, қанчалик танийсиз?
- Уни жуда яхши биламан. Бизнинг агентимиз бир. Менимча, у жуда яхши футболчи, эҳтимол, айни пайтдаги энг кучли ярим ҳимоячилардан биридир. Исмоилнинг ҳаракатлари ҳайратланарли ва ишончим комилки, у бундан ҳам яхшироқ ўйнаб, ўз номини футбол тарихига ёздира олади.
- Қайси позиция сиз учун қулай?
- Мен футбол ўйнашни афзал кўраман. Мураббий топширадиган позицияга мослашишга ҳаракат қиламан. Мен учун алоҳида қулай роль йўқ, турли чизиқларда ўйнаганман ва айнан шу менинг афзалликларимдан биридир.
- Ниҳоят, Чемпионлар Лигаси баҳсларида майдонга тушасиз...
- Ушбу турнирда қатнашиш - болаликдаги орзуим. Ҳар бир футболчи фаолиятини бошлаганида ЕЧЛда иштирок этишни орзу қилади. Буни амалга оширишим мумкинлигига ақл бовар қилмайди, лекин ҳаммасига тайёр туриш учун ҳам яхши тайёргарлик кўришим керак.
- Эшитишимизча, мусиқага қизиқаркансиз?
— Отам мен, синглим ва укамни мусиқа академиясига ўқишга юборганидан бери ушбу соҳанинг ашаддий мухлисиман. Тўрт йил давомида скрипка чалдим. Синглим пианино чаларди, мен эса унинг ижросини мириқиб томоша қилардим. Шунинг учун доимо пианино ва мусиқага иштиёқим кучли бўлган.
- Туғилиб-ўсган шаҳрингиз ҳақида гапириб берсангиз.
- Вильжюиф мен учун жуда муҳим жой, шу ерда улғайдим. Она шаҳримдаги ёш футболчиларнинг ўзим каби имкониятларни қўлга киритишларига ёрдамлашишга ҳаракат қиламан. Уюшма билан биргаликда қадриятларимизни тарғиб қилишга интиламиз. Ҳозир қийин кунларни бошдан кечиряпмиз, чунки ассоциациямиз ўйинчиларидан бири Зайниддин яқинда вафот этди. Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор ҳамдардлик билдирмоқчиман.
- Сизнинг ўйинларингиздан келиб чиқиб, Зиданга ҳам қиёслашади...
- ЗиЗу - мени чинакамига ҳайратлантирган футболчи, унинг ўйинини доим кузатиб борганман. Ўз тажрибамга келсак, «Бордо»да уч йил, Лига 1да жами 100та ўйин ўтказдим, шунинг учун бироз тажриба тўпладим. Энди фантастик ўйинчилар гуруҳига эга мутлақо бошқа клубга ўтдим. Мураббийга, жамоага ёрдам беришга тайёр бўлишим ва асосий таркибдан жой олишга ҳаракат қилишим учун янги воқеликка кўникишим керак.
- Кимга қарши учрашишни интиқлик билан кутяпсиз?
- Бунақаси йўқ. Бутун жамоа билан биргаликда тезроқ ишга киришишни орзиқиб кутяпман.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789