АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Жаҳон чемпиони майдонда кўз ёши тўкди - «А» серияда катта жанжал. «Лацио» мухлислари бечора Самуэль Юмтитини майдонда йиғлашга мажбур қилишди.
4 январь куни Италия элит лигаси ҳам ЖЧ-2022 туфайли юзага келган танаффусдан қайтди. 16-турнинг марказий ўйини Миланда «Интер» ва «Наполи» ўртасида кечди ва унда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бироқ турнинг бош воқеаси (афсуски. салбий маънода) «оддий»роқ учрашув - «Лечче» - «Лацио» тўқнашувида кузатилди.
Ўта муқобил қарашлари билан танилган Рим клуби мухлислари аввалига «Лечче»нинг замбиялик ҳужумчиси Ламека Банда ўйинини издан чиқаришга уринишди. Ундан ташқари, 2018 йили Франция термаси сафида жаҳон чемпионига айланган ҳимоячи Самуэль Юмтити ҳам етарлича жарб кўрди. Банда биринчи бўлимдан сўнг алмаштирилгач, римлик тиффозилар айнан Юмтитини «нишон»га олишди. Муайян ҳолатда ҳаммаси шу қадар таранглашдики, бош ҳакам Ливио Маринелли ўйинни тўхтатишдан ўзга чора тополмади. «Лечче» президенти Саверио Стикки Дамианининг сўзларига қараганда, стадион сухандони меҳмон жамоа мухлисларини тартибни сақлашга чақирганидан сўнг Самуэлнинг ўзи учрашувни давом эттиришни сўраган. «Ирқчиликка йўғрилган ҳақоратлар кучайиб кетгач, ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди. Стадион сухандони мухлислардан тартибни сақлашни илтимос қилгач, Юмтити ўйинни давом эттиришни сўради. У ҳақоратларга шу тариқа жавоб қайтаришни истади. Самуэль бу ҳолатда ўзини чин чемпиондек тутди», - дея Дамиани сўзларини келтирди Mirror нашри.
Бироқ Юмтитининг умумий ҳолати унча яхши эмасди. Ҳар ҳолда, у финал ҳуштагидан сўнг майдоннинг ўзида йиғлаб юборди.Тўғри, «Лечче» мухлислари футболчини олқишлар билан кузатиб қўйишди. Якуний натижага келсак, мезбонлар иродали ғалабани тантана қилишди - 2:1.
Юмтити ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда ихчам пост қолдирди: «Буюк ғалаба». У бунга #forzalecce хештегини қўшиб қўйди. «Лион» вакиллари Жером Боатенг ва Александер Лаказетт, «Рединг» аъзоси Наби Сарр ва «Лацио»га қарши ўйинда ҳисобни тенглаштирган Габриэль Эспето дарҳол Юмтитига тасалли сўзларини юборишди. «Ирқчилик садолари чемпионимизга аталган олқишлар остида «бўғилиб» қолди!» - «Лечче»нинг «Твиттер»даги саҳифасида шундай ёзув пайдо бўлди.
Можарога ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам бефарқ қарамади: «Самуэль Юмтити ва Ламек Банда билан бирдаммиз. Келинг, баланд овозда аниқ-тиниқ бақирайлик: ИРҚЧИЛИККА ЎРИН ЙЎҚ! Майли, мухлислар (улар яхши инсонлар) ўз жойларидан туриб, ирқчилар гуруҳи оғзини бир бора ва абадий ёпиб қўйсинлар».
Самуэль Юмтити 2016 йили «Барселона» сафига қўшилганди, бироқ кейинчалик жароҳатлар таъсирида Каталония клуби таркибидаги ўрнини йўқотиб қўйди. Шу тариқа «Барселона» 2022 йилнинг ёзги трансферлар вақти франциялик футболчини мавсум охиригача «Лечче»га юборди - сотиб олиш ҳуқуқисиз ижара келишуви.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789