«Тоттенхэм» Вейндални харид қилишга яқин

«Тоттенхэм» Вейндални харид қилишга яқин

«Тоттенхэм» клуби «АЗ Алкмаар» ҳимоячиси Овен Вейндалга қизиқиш билдирмоқда.

Sky Sports Express нашрининг хабарига кўра, «шпорлар» 22 ёшли футболчи билан музокаралар олиб бормоқда. Нидерландия клуби билан шартнома шартларига кўра, ҳимоячи Лондон клубига бор-йўғи 8,5 миллион фунт стерлинг эвазига ўтиши мумкин. Ўтган мавсумда Вейндал «АЗ» сафида барча мусобақаларда 43та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 12та голли узатмани амалга оширди. У айнан шу жамоа тарбияланувчиси ҳисобланади. Transfermarkt портали футболчини 12 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.