ЖЧ-2022. «F» гуруҳи: Бунуга нима бўлди?

ЖЧ-2022. «F» гуруҳи: Бунуга нима бўлди?

Бельгия - Марокаш ўйинидан олдин жумбоқ ҳолат рўй берди.

Яъни Африка жамоасининг бошланғич таркибига киритилган дарвозабон Ёсин Буну мамлакат мадҳиясини куйлаганидан кейин қаергадир ғойиб бўлди ва майдонга захира вакили Мунир Муҳаммади тушди. Тахмин қилинишича, «Севилья» кипери бирдан қорнида оғриқ сезган ва махсус хона томон югуришга мажбур бўлган. Муҳими, кўзда тутилмаган ҳолат марокашликларга таъсир қилмади - Бельгия термаси камтарин жамоа олдида ожиз қолган қоғоздаги яна бир фаворит.

*** Бельгия термаси охирги 19та ўйиндан 7тасида имкониятни бой берди. Бу - жамоанинг олдинги 74та ўйинида кузатилган мағлубиятлар сонидан кўп.

*** Альфонсо Дэвис (Канада) ЖЧ-2022нинг энг тезкор голи муаллифига айланди - 67-сония. У шунингдек, ЖЧ-2014 финалидан кейин мундиалда гол қувончини туйган «Бавария»нинг биринчи футболчиси бўлди. 

*** Хорватия термаси ярим ҳимоячиси Иван Перишич йирик турнирлардаги самарали ҳаракатлари сони бўйича жамоа рекордчисига айланди - 9та гол ва 7та самарали узатма.

*** Канада термаси - ЖЧ-2022нинг гуруҳ раундидан умид узган иккинчи иштирокчиси.

*** Андрей Крамарич - 2014 йилдан буён ЖЧда Хорватия термаси учун «дубль» қайд этган биринчи футболчи.

 

БЕЛЬГИЯ - МАРОКАШ - 0:2 (0:0) 

27 ноябрь. Доха. «Ал-Тумама» стадиони. 43738 томошабин.

Бош ҳакам: Сесар Артуро Рамос (Мексика).

Голлар: Саисс (73), Абухлял (90+2).

Бельгия: Куртуа, Менье (Лукаку, 81), Вертонген, Алдервейрелд, Кастань, Витцель, де Брюйне, Азар (Троссард, 74), Онана (Тилеманс, 60), Азар (Мертенс, 60), Батшуайи (де Кетеларе, 75).

Марокаш: Муҳаммади, Ҳакими (Сабири, 68), Саисс, Агерд, Мазрауи, Амрабат, Амалла (Аттийят-Алла, 67), Унаи (ал Ямиқ, 78), Зиеш, Буфал (Абухлял, 73), ал Носири (Амдалла, 73).

Огоҳлантиришлар: Онана (29) - Сабири (90+5).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ҳаким Зиеш (Марокаш).

 

Ўйин статистикаси

бельгия          марокаш

Кўрсаткичлар 

10          Зарба                   10

3            Аниқ зарба         4

10          Қоида бузиш      14

9            Бурчак тўпи       1

3            «Офсайд»           2

67 фоиз          Тўп назорати        33 фоиз

 

ХОРВАТИЯ - КАНАДА - 4:1 (2:1) 

27 ноябрь. Ал-Райян. «Халифа» стадиони. 44374 томошабин.

Бош ҳакам: Андрес Матонте Кабрера (Уругвай).

Голлар: Крамарич (36, 70), Ливая (44), Маер (90+4) - Дэвис (2).

Хорватия: Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса, Модрич (Пашалич, 86), Ковачич (Маер, 86), Брозович, Перишич (Оршич, 86), Крамарич (Влашич, 73), Ливая (Петкович, 60).

Канада: Борян, Жонстон, Витория, Миллер, Ларейя (Хойлетт, 62), Хатчинсон (Адекугбе, 73), Эуштакиу (Коне, 46), Бьюкенен, Ларин (Осорио, 46), Дэвид (Каваллини, 72), Дэвис.

Огоҳлантиришлар: Ловрен (56), Модрич (85) - Бьюкенен (52), Миллер (85).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Андрей Крамарич (Хорватия).

 

Ўйин статистикаси

Хорватия          канада

Кўрсаткичлар 

13          Зарба                   8

10          Аниқ зарба         2

13          Қоида бузиш      5

5            Бурчак тўпи       2

1            «Офсайд»           3

48 фоиз          Тўп назорати        52 фоиз

 

1   ХОРВАТИЯ   2  1   1 0    4-1    4

2   МАРОКАШ   2  1   1 0    2-0    4

3   БЕЛЬГИЯ        2  1   0 1    1-2    3

4  КАНАДА             2   0 0    2        1-5       0

 

3-ТУР. 1 декабрь (пайшанба)

20:00   ХОРВАТИЯ - БЕЛЬГИЯ

20:00   КАНАДА - МАРОКАШ

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.