“Ювентус” Погба билан хайрлашди

“Ювентус” Погба билан хайрлашди

"Ювентус" ярим ҳимоячи Поль Погба билан шартнома бекор қилинганлигини маълум қилди.

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, шартнома 30 ноябрь кунидан бекор қилинади. Қарор ўзаро келишувга асосан чиқарилган.

"Поль Погбанинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз", - деб ёзилади клуб расмий сайтида.

Бунга қадар ярим ҳимоячи антидопинг қўмитаси томонидан 4 йилга футболдан четлатилганди. Футболчи кейинчалик CAS орқали судлашиб, дисквалификация муддатини 18 ойгача қисқартирганди. Унга кўра футболчи март ойида майдонда кўриниш бериши мумкин. 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.