“МЮ” Тен Хаг олиб келган тўпурарни ижарага беради

“МЮ” Тен Хаг олиб келган тўпурарни ижарага беради

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийликка Рубен Аморимни тайинлаганидан кейин португалиялик мутахассис ишни таркибни ўзига мослаштиришдан бошлади.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, манчестерликлар қишки трансферлар вақтида Жошуа Зиркзеени ижарага жўнатадиган бўлди.

23 ёшли ҳужумчини ёзда Эрик тен Хагнинг талаби билан 50 миллион еврога трансфер қилишган эди. “Болонья”да тўпурарлик қобилиятини намойиш қилган бу футболчи Манчестерда ўзини кўрсата олгани йўқ.

Зиркзее “Манчестер Юнайтед”га келганидан бери 17 та учрашувда иштирок этиб, битта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди. Бу статистика клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабини қониқтирмайди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.