Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
*** «Сўғдиёна» ўз тарихида «Нефтчи»ни Фарғонада илк марта йирик ҳисобда енгди. Виталий Левченко жамоаси эса Суперлигадаги уй ўйинида охирги марта
2022 йилнинг ноябрь ойида 3та гол қўйиб юборганди («Нефтчи» - ОКМК - 1:3).
*** «Насаф» Суперлигада қаторасига 6та ўйиндан буён гол қўйиб юбормаяпти.
16-ТУР ЎЙИНИ
«НАВБАҲОР» - «БУНЁДКОР» - 2:2 (1:1)
19 август. Наманган. «Марказий» стадиони.
4852 томошабин.
Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов,
Абдулҳамид Абдураимов, Ҳусан Худойбердиев, Алишер Тўхтасинов.
VAR ҳакамлари: Акмал Раҳимов, Зиёдулло Абдураҳмонов.
Голлар: Жамшид Искандеров (18, 90+12-пен.) - Андрия Филипович (9), Темурхўжа
Абдухолиқов (60-пен.).
«Навбаҳор»: 35. Санжар Қувватов, 8. Сияваш Ҳақназари (17. Руслан Жиянов, 78), 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров,
13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев
(12. Саидазамат Мирсаидов, 78), 21. Гиорги Никабадзе, 23. Йован Жокич, 34. Фаррух
Сайфиев, 55. Комил Тожиддинов (71. Наврўз Иминжонов, 82), 77. Аброр Исмоилов.
«Бунёдкор»: 1. Марин Любич, 4. Нажмиддин Нормуродов, 6. Бобур Йўлдошев, 7. Шаҳбоз Жўрабеков, 11. Темурхўжа Абдухолиқов
(74. Луис Качорри, 81), 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Асадбек Раҳимжонов, 25. Ицуки Урата, 41. Андрия Филипович (66. Азиз Тўлқинбеков, 73), 57. Амир Тўрақулов (10. Расул Йўлдошев, 81), 77. Музаффар Олимжонов (8. Фране Чирьяк, 73).
Огоҳлантиришлар: Филип Иванович (60), Сияваш Ҳақназари (77), Йован Жокич (88) - Музаффар Олимжонов (2), Андрия Филипович (62), Марин Любич (90+3).
Четлатиш: Бобур Йўлдошев (70, Б.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жамшид Искандеров («Навбаҳор»).
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов.
Комиссар: Ойбек Юнусов.
Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» мураббийи): - Томошабоп ўйин кўрдик, мухлисларга ҳам раҳмат. Тўғриси, 3 очко хоҳлагандим, чунки ҳозир оғир вазиятдамиз. Лекин 10 киши бўлиб қолганимизни назарда тутсак, ушбу дуранг ғалабага тенгдир балки. Умуман, йигитлар кўпроғига муносиб эдилар. Жамоа ўйинидаги ўсишда ҳамманинг ҳиссаси бор. Ҳа, мураббийлар штаби ишлаяпти, асосийси, йигитлар ўзларини кўрсатишяпти. Кам ўйнаётганлар ҳам майдонга тушишга тайёрлар. Легионерлардан ҳам мамнунман. Чунки ҳозирги ҳолатда жамоага қўшилиб, «жон» сақлаш учун курашиш осон эмас. Европада ҳам ҳеч қачон ватанимни унутмаганман. Ўзбек футболини яхши кўраман. Албатта, Италия футболидаги кичик деталларни ишга соляпмиз ва натижалар ҳам кўриняпти. Футболда тактика улуши 30 фоиз бўлса, қолгани психологиядан. «Навбаҳор» жуда кучли, таркибида яхши футболчилар йиғилишган. Бугун рақибга нима етишмади? Футболчиларимиз охиригача ҳар бир сантиметр учун курашишди - бор гап шу. Фикримча, бу мавсум чемпионлик учун «Насаф» ва ОКМК курашади. «Сўғдиёна»нинг ўйини ҳам ёқяпти. «Пахтакор»ни эсдан чиқариб бўлмайди. Кубокда? Кучли жамоа ютсин, ҳеч бирига мухлислик қилмайман, бор диққатим «Бунёдкор»да.
Сергей Лушан («Навбаҳор» бош мураббийи): - Вазиятлар кўкка совурилган яна бир ўйин. Катта устунликка эришдик, аммо пенальти ва 1та қарши ҳужум ортидан 2та гол қўйиб юбордик. Тожиддиновда ҳаяжон сезилганига келсак, Мессида ҳам бунақаси бўлиб туради. У яхши футболчи, асосий мақсад - таркибни ёшартириш ва келаси мавсум таркибда 90 фоиз тарбияланувчилар ўйнашларини таъминлаш. Умуман, Тожиддиновда ҳаяжон кўрганим йўқ. Олдимга қандай вазифалар қўйилган? Аввалги мураббий олдига қандай мақсадлар қўйилган бўлса, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Ҳар бир ўйин биз учун финал кабидир. Шартномам эса йил охиригача мўлжалланган. Наманганда иқтидорли йигитлар кўп, фақат муаммо шуки, уларни агентлар олиб кетишади. Суперлига жамоаларида етакчи ролларда бўлиб турган наманганликлар бор, улар нега «Навбаҳор»да эмаслар? Буни кимдир тушунтириб бера оладими? Бугун нима етишмади? Бундай ўйинларда ғалаба қозониш учун Рашидовдек ижрочи керак. 2-3 рақибни алдаб ўтадиган ва гол урадиган футболчи. Йўлдошев? Уни кўрганим йўқ, хабарим йўқ. Табатадзе индивидуал тартибда ишлаяпти. 1 ой оралиғида умумий гуруҳга қайтади. Рашидов эса операция столига ётди, кеча гаплашдим, 1-1,5 ойлардан сўнг умумий гуруҳга қўшилиши мумкин. Ҳозирча вазиятларнинг 10 фоизидан фойдаланяпмиз. Бу рақам 30 фоизга чиқишидан умидворман. «Жамоа билан танишиш учун 3 ой керак, футболчиларнинг психологияси ва сифатини билиш учун 6 ой, янги жамоа яратишга эса 3 йил кетади» - бу Лобановскийнинг гапи. Ҳозир бизда вазият шундай. Мана, олимпия термаси Олимпиадада қатнашди, ёшлар Осиё чемпиони бўлишди. Вақтида биз катта турнирларга чиқолмаганмиз. Шароитлар ўзгарган, бизнинг даврда майдонлар лой бўларди. Футбол ўсяпти. йинчилар бўларди. Ўйлайманки, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам жаҳон чемпионатида ўйнашга муносиб. Нега айнан Қувватов ва Суюнов? Фақат улар розилик беришди. Мен танлаган вариантни эса «Навбаҳор» «кўтаролмаса» керак...
---------------------------------------------------------
14-ТУР ЎЙИНЛАРИ
«НЕФТЧИ» - «СЎҒДИЁНА» - 0:3 (0:1)
20 август. Фарғона. «Истиқлол» стадиони.
6436 томошабин.
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Анвар Маражабов, Алишер Абдувоҳидов.
VAR ҳакамлари: Аҳрол Рисқуллаев, Александр Сидоров.
Голлар: Олег Зотеев (23), Владимир
Йовович (66), Сардор Ҳошимов (88).
«Нефтчи»: 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Боян Цигер, 8. Сардор Абдураимов
(99. Эффионг Нсунгуси, 46), 10. Шоҳруз Норхонов (77. Билолхон Тошмирзаев, 46), 11. Жавоҳир Қаҳрамонов, 21. Муҳсин Убайдуллаев (28. Беҳруз Облақулов, 72), 22. Азиз Амонов (3. Жалолиддин Жумабоев, 88), 30. Қувондиқ Рўзиев,
55. Манучеҳр Сафаров (66. Дониёр Валиев, 65), 70. Аббос Ғуломов.
«Сўғдиёна»: 21. Муҳаммадюсуф Собиров,
2. Сардор Қулматов (22. Алексей Носко, 83),
3. Ислом Қобилов, 4. Отабек Аҳадов, 6. Алишер Салимов (23. Суҳроб Иззатов, 70), 8. Владимир Йовович (68. Сардор Ҳошимов, 83), 14. Люпче Дориев, 15. Хондамир Мустафоқулов, 32. Нодир Сойибов (17. Самандар Синдаров, 70), 33. Олег Зотеев, 99. Умид Султонов (28. Станислав
Андреев, 61).
Огоҳлантиришлар: Беҳруз Облақулов (73), Жавоҳир Қаҳрамонов (82) - Нодир Сойибов (18), Алишер Салимов (46), Станислав Андреев (79).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Муҳаммадюсуф Собиров («Сўғдиёна»).
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Ўйинга алоҳида ёндашув асосида тайёргарлик кўргандик. Чунки кучли рақиб майдонида осон бўлмаслиги тайин. Боз устига, майдон ҳолати ҳам яхши даражада эмасди. Ўзи «Нефтчи» билан кубок турнирида ҳам учрашдик ва жамоа имконияти билардик. Йигитлар характер кўрсатишди. Голдан кейин мезбонлар катта куч билан олдинга ташланишди, биз эса ҳимояда тартибли ҳаракатландик. Сўнгги дақиқаларда 3-голни ҳам урганимиздан кейин меҳнатимиз зое кетмаётганини тушундим. Биласизми, шу майдон бизнинг «уйи»миз ва «оила»миз. Шу орқали ишлаймиз, пул топамиз, оила боқамиз. Шундай экан, турли майдонларга ҳар доим мослаша олишимиз керак. Кубок турниридаги тўқнашувимизда эҳтиёткорлик юқори бўлган ва ҳар икки жамоада вазиятлар кам кузатилганди. Бугун бошқача ўйин кўрдик. Жумладан, хавфли вазиятлар масаласида.
Сергей Арслонов («Нефтчи» мураббийи): - Кутилмаган мағлубият... Биринчи голдан кейин ҳужумни кучайтирдик, олдинга интилдик, вазиятлар яратдик. Бироқ ўйин учун тузилган режалар ўзгариб кетди. Рақибнинг иккинчи голи ўйин тақдирини деярли ҳал қилганди, учинчиси ортиқча бўлди. Албатта, футболчиларга саволларимиз бор. Ҳайронман, улар ўз позицияларида рақибга имкониятни бой беришди. Давралар оралиғида янгича услубларни синовдан ўтказдик. Янги футболчилар имкониятини аниқ баҳолаб олиш масаласи ҳам бор. Мухлисларлардан узр сўраймиз. Янги йигитларнинг бирданига яхши ўйнаб кетишлари қийин. Табиийки, мураббийлар штаби ҳам ижобий натижа бўлишини истайди, аммо... Қўйиб юборилган голлар учун бутун жамоа жавобгар. Камчиликлар бор, ҳаммасини таҳлил қиламиз, ишлаймиз. Ёшларга аста-секин имконият беряпмиз. Бугун ҳам захирамизда ёш футболчилар ўтиришди. Уларнинг тўлиқ ўйнаб кетишлари учун эса бизда ҳам, ўзларида ҳам ишонч шаклланиши керак.
---------------------------------------------------------
«ОЛИМПИК» - «НАСАФ» - 0:2 (0:0)
20 август. Тошкент. «Жар» стадиони.
3277 томошабин.
Ҳакамлар: Хушнуд Суюнбоев, Феруз Достонов, Маҳмуд Турдиев, Достон Мирзараимов.
VAR ҳакамлари: Ильгиз Танташев, Ришат
Нугманов.
Голлар: Бобур Абдухолиқов (66), Жамбули Жигаури (90+6).
«Олимпик»: 99. Эдем Неманов, 8. Нодир Абдухолиқов, 9. Акбар Ўктамов, 10. Фаррух Мухторов, 11. Анвар Алижонов (64. Самандар Қодиров, 75), 16. Риан Исломов (5. Мақсуд Аълохўжаев, 56), 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов,
22. Шаҳзод Тоиров, 44. Шерзод Комилов
(19. Аҳмад Анваров, 70), 70. Муҳаммадбобур Мўйдинов (29. Улуғбек Шарипов, 56), 77. Суннатилла Абдуллажонов (15. Муҳсин Бозоров, 46).
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Дилшод Комилов, 6. Мурод Раҳматов (21. Дониёр
Нарзуллаев, 85), 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сиддиқов (88. Марко Станоевич, 85), 10. Бобур Абдухолиқов, 22. Игорь Голбан, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (70. Жамбули Жигаури, 65),
32. Зоран Марушич (8. Зафармурод Абдураҳматов, 65), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (23. Куач Юэль, 79).
Огоҳлантиришлар: Муҳсин Бозоров (73) - Игорь Голбан (88).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Бобур
Абдухолиқов («Насаф»).
Назоратчи: Валентин Коваленко.
Комиссар: Фаррух Худоёров.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» клуби бош мураббийи): - Биринчи бўлимда жуда ҳам қийналдик. Рақиб яхши ҳимояланди. Тезроқ гол урганимизда, вазифамиз анча осонлашган бўларди. Гол уриб олганимиздан сўнг эса, рақиб ҳужумга ўтишга мажбур эди. Биз эса қарши ҳужумда кўпроқ очиқ зоналарга ва вазиятларга эга бўлдик. «Олимпик» жамоаси ёш бўлишига қарамай, катта иштиёқ билан ўйнамоқда. Иккинчи бўлимда ўйинимиз яхшиланди ва голлар урдик. қолдирилган учрашувдаги ғалаба жуда муҳим эди. Мавсум ҳали-бери якунланмайди. Ҳозир бизда яхши имконият юзага келди. Футболчиларга ҳар бир баҳсга финалдек ёндашиш кераклигини кўп маротаба такрорлаяпман. Эътиборни йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Ҳар бир учрашувда максимал тарзда очколар тўплашимиз керак. Мақсадимизга янада яқинлашишни истасак, имкон қадар яхшироқ натижа қайд этишимиз керак.
Денис Коростиченко («Олимпик» клуби бош мураббийи): - Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Биз муносиб курашдик. Яхши ўйин намойиш этдик, деб ўйлайман. Рақибни эса ғалаба билан табриклайман. Менимча, «Насаф» чемпионлик учун дадил қадамлар ташламоқда. Бугун биз жуда яхши шаклланган жамоага қарши ўйнадик. Тажриба ҳам ўз сўзини айтди. Ўйинда яққол голли вазиятларга эга бўлмадик, лекин шунга қарамай футболчиларим намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлди. Одилов БАА клубига ўтмоқда. Тўғриси, айнан қайси клуб эканлиги эсимда йўқ. Нега ҳозиргача трансфер эълон қилинмаганидан ҳам хабарим йўқ. Шуниси аниқки, Алишер тез орада янги жамоа аъзосига айланади.
22 август (пайшанба)
19:00 «ПАХТАКОР» - «СУРХОН»
Тошкент. «Жар» стадиони.
Бош ҳакам: Акмал Раҳимов.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
(СЕШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)
1 НАСАФ 16 10 5 1 22-9 35
2 СЎҒДИЁНА 16 9 3 4 29-19 30
3 ОКМК 16 9 2 5 29-21 29
4 ПАХТАКОР 15 7 4 4 24-19 25
5 НЕФТЧИ 16 6 5 5 16-16 23
6 СУРХОН 15 6 4 5 19-20 22
7 ОЛИМПИК 16 5 5 6 17-16 20
9 НАВБАҲОР 15 4 8 3 21-18 20
10 АНДИЖОН 16 4 7 5 26-24 19
10 ҚИЗИЛҚУМ 16 4 6 6 15-18 18
11 ДИНАМО 15 4 5 6 19-22 17
12 ЛОКОМОТИВ 16 2 6 8 15-27 12
13 БУНЁДКОР 16 2 6 8 12-27 12
14 МЕТАЛЛУРГ 16 0 10 6 13-21 10
ТЎПУРАРлар:
Люпче Дориев («Сўғдиёна») - 10та (3та пен.)
Драган Черан («Пахтакор») - 8та (2та пен.)
Тома Табатадзе («Навбаҳор») - 8та (4та пен.)
Шоҳруҳ Абдураҳмонов («Сўғдиёна») - 6та
Жоэль Кожо («Динамо») - 6та (1та пен.)
Достон Ҳамдамов («Пахтакор») - 5та
Зоран Марушич («Насаф») - 5та...
17-тур
23 август (жума)
19:00 «МЕТАЛЛУРГ» - «ДИНАМО»
20:00 «ЛОКОМОТИВ» - «ҚИЗИЛҚУМ»
24 август (шанба)
19:00 «НЕФТЧИ» - «ОЛИМПИК»
25 август (якшанба)
19:00 «БУНЁДКОР» - ОКМК
20:00 «НАСАФ» - «АНДИЖОН»
26 август (душанба)
19:00 «СЎҒДИЁНА» - «ПАХТАКОР»
20:00 «СУРХОН» - «НАВБАҲОР»
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789