Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
«Андижон» ўзининг 60 йиллик юбилейига қойилмақом совға ҳозирлади!
5 октябрь оқшоми нафақат Фарғонадаги «Истиқлол» стадиони, балки бутун водий қизил тусга кирди, гўё. «Навбаҳор» ва «Андижон» ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финалига ҳар қандай таъриф мос тушаверади: «Бутун водий қизил рангда», «Бургут ўз улушини олди», «Сеҳрли «Андижон»-тайм», «Келинг, анжанчасига ўйнаймиз...» ва ҳоказо. Ҳа, «Истиқлол»га йиғилган ва телеэкранлар қаршидан жой олган мухлислар бетакрор финал кўришди. Шарҳловчилар - Даврон Файзиев ва Хайрулла Ҳамидов таъбири билан айтганда, «аср финали»!
* «Андижон» Ўзбекистон кубоги финалида ўйнаган 16-клуб бўлди, шунингдек унинг соҳибига айланган 9-жамоа. Қолаверса, «бургутлар» биринчи марта халқаро арена (ОЧЛ-2)га чиқишди, яна Ўзбекистон суперкубоги учун ўйнайдиган бўлишди.
* «Навбаҳор» Ўзбекистон кубоги финалида 3-марта мағлубликни тан олди.
* Ўзбекистон кубоги финалини 3-марта хорижлик ҳакамлар бошқаришди. Асосийси, ПФЛ танлови ўзини оқлади - Саудия Арабистонидан таклиф этилган Холид Солиҳ ал Турайс бригадаси майдонда сезилгани ҳам йўқ.
* Финал олдидан «Навбаҳор» ва «Андижон» футболчилари тегишлича Наманган ва Андижонда алоҳида хайрия акциясида иштирок этишди. Шунингдек, Фарғонада ҳам кубок мухлисларга намойиш этилди.
* Александр Хомяков Ўзбекистон кубогини қўлга киритган 17-мураббийдир. Рекордчилар - Рўзиқул Бердиев ва Виктор Жалилов ҳисобида 4тадан миллий кубок бор.
Аввало, айтиш керак, финални водийча мухлислик безади: бу йил янги даражага кўтарилган «Андижон»нинг қизил армияси ҳаракатига «Навбаҳор» жонкуярларидан муносиб реакция. Асосийси, трибуналардаги ҳарорат майдонда ҳам ўз аксини кўрсатди. Ҳа, биринчи 45 дақиқаликни ҳисобдан чиқариш керакдир, лекин қолган уч бўлим бутун футбол жамоатчилигини чинакамига яйратди. Бунга шубҳа йўқ. Айниқса, иккинчи «овертайм» ва унинг якуний палласи. Бунақа сценарийни ўйлаш ҳам мушкул-ов... Ўйинни кўпчилик кўрганига шубҳа йўқ, ҳаттоки, мухлислар тўртинчи бўлимни қайта-қайта томоша қилишгандир. Шунинг учун бу нуқтада шарҳ ортиқча. Фақат айрим мулоҳазаларни билдириш мумкин.
«Андижон» ғалабаси омили
Мухлислар мадади. «Андижон» финалгача чемпионат ўйинларини шунчаки, барбод қилди. Шунга қарамай, жамоа мухлислари асло қўл туширишгани йўқ. Хусусан, «Истиқлол»да ҳисоб салбий кўриниш олган паллада ҳам қизил рангга қоришган трибуналар асло тингани йўқ. Шу маънода «Андижон» тарихидаги дастлабки йирик совринда мухлисларнинг улуши жуда катта эканлигини бемалол таъкидлаш мумкин.
Мураббий имзоси. Тан олиш керак, таркиб нуқтаи назаридан «Андижон» фаворит эмасди. Амалда Александр Хомяковнинг жамоани муайян ўйинга шайлантириш борасида Сергей Лушандан устун эканлиги исботланди. Ҳар ҳолда, унинг шогирдлари бутун вақт давомида катта иштиёқ билан тўп суришди, айниқса, ўйиннинг охирги фазасида фақат ғалаба ҳақида ўйлашди. Бу ишланган режа эканлиги учрашувдан кейинги интервьюларда бир неча марта тилга олинди. Шунингдек, Хомяков захира кучидан ҳам эффектли фойдаланди. Дейлик, Леван Арвеладзе ўйин боришини буткул ўзгартириб юборди, Дониёр Абдуманнонов 2та ассист муаллифига айланди, Ислом Маматказин гол урди, Дамир Темиров фаоллиги билан ажралиб турди. «Навбаҳор» 119-дақиқада ҳисобни тенглашттирганидан кейин ҳам «бургутлар» олдинга ўтишди ғалабани юлиб олиш мақсадида. Демак, мураббий жамоани финалга руҳан ҳам яхши ҳозирлаган.
Рағбат масаласи. Ғалаба учун футболчиларга автомобиль ваъда қилингани ҳақидаги хабарлар ўз йўлига. Лекин муносиб рағбат масаласи ҳам «Андижон»ни тетиклантиргани тайин. Дейлик, илк марта Осиё аренасига чиқиш имконияти «бургутлар» кучига куч қўшгани ўз-ўзидан тушунарли.
«Навбаҳор» мағлубияти омили
Кучли босим. Хоҳлаймизми-йўқ, «Навбаҳор» фаворит эди ва ундан фақат ғалаба кутилди. Ҳар ҳолда, ижтимоий тармоқларда ҳаттоки, жамоа агар кубокни ютолмаса, Наманганга қайтмаслиги мумкинлиги ҳақидаги фикрлар ҳам янгради. Табиийки, бундай муносабат ўлароқ, футболчилар елкаларига қўшимча «юк» тушади. Сергей Лушан ишонган етакчиларнинг кўнгилдагидек тўп суришолмаганини яна қандай изоҳлаш мумкин?
Эҳтиёткорлик ва индивидуал хатолар
«Навбаҳор» гарчи бир қарашда, ҳудудий устунликка эришган бўлсада, эҳтиёткорликни биринчи ўринга қўйди. Шундай тасаввур уйғондики, «лочинлар» озгина қўшишганида, рақиб янада мушкул ҳолатда қоларди, аммо Сергей Лушан ҳимоя носозлигини ўйлабми, ҳужумкорликни иккинчи даражага туширгандек бўлди. «Навбаҳор»га яна индивидуал хатолар панд берди. Ҳал қилувчи голдан олдин Саидазамат Мирсаидовнинг рақибга бурчак зарбаси тақдим этгани, дарвозабон Санжар Қувватовнинг олдинга чиқишда иккалангани ва ҳоказо... Яна Руслан Жияновнинг 2-голдаги ҳаракатини инобатга олмаганда захира вакиллари Сергей Лушан ишончини оқлашмади, ҳисоб.
«НАВБАҲОР» - «АНДИЖОН» - 2:3 (0:0, 1:1, 0:0, 1:2)
5 октябрь. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 20000 томошабин.
Голлар: Аброр Исмоилов (53), Ислом Маматказин (119-авт.) - Муҳаммадкарим Тоиров (82), Ислом Маматказин (116), Владимир Бубанья (120+3).
«Навбаҳор»: 35. Санжар Қувватов, 8. Сияваш Ҳақназари (11. Сардор Рашидов, 74), 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 12. Саидазамат Мирсаидов, 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев (55. Комил Тожиддинов, 105), 21. Гиорги Никабадзе (17. Руслан Жиянов, 61), 23. Йован Жокич, 34. Фаррух Сайфиев, 77. Аброр Исмоилов (55. Комил Тожиддинов, 105).
«Андижон»: 1. Элдор Адҳамов, 5. Абдувоҳид Ғуломов (18. Дамир Темиров, 90), 8. Фарҳод Бекмуродов (9. Леван Арвеладзе, 65), 10. Ил-ҳом Абдуғаниев (71. Бектемир Абдуманнонов, 76), 13. Сардор Азимов (66. Илҳом Алижонов, 90), 14. Аб-дураҳмон Комилов (28. Ислом Маматказин, 105), 15. Владимир Бубанья, 17. Фарҳод Соҳибжонов (99. Шаҳрам Самиев, 65), 21. Ильдар Маматказин, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 77. Рустам Турдимуродов.
Огоҳлантиришлар: Жамшид Болтабоев (69), Одил Ҳамробеков (98) - Абдураҳмон Комилов (37), Владимир Бубанья (120+4), Рустам Турдиму-родов (120+5).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Леван Арвеладзе («Андижон»).
Назоратчи: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.
Ўйин статистикаси
«Навбаҳор» «Андижон»
53 фоиз Тўп назорати 47 фоиз
10 (6) Зарба (аниқ) 9 (6)
8 Бурчак зарбаси 8
3 «Сэйв» 4
2 Сариқ карточка 4
Сергей Лушан («Навбаҳор» бош мураббийи): - Аввало, рақибни ғалаба билан табриклайман - «Андижон» бунга лойиқ эди. Рақибимиз стандарт вазиятлардан яхши фойдаланиши ва қарши ҳужумларда устун эканлигини билардик. Бугун қарши ҳужумлар ташкил этиш имкониятини бермадик, фақат стандарт вазиятларда... Ўйин ҳақида кўп гапириш мумкин, аммо барчаси тарихга айланиб бўлди. Машғулотларда қандай ҳужум қилиш ёки ҳимояланиш устида ишлашингиз мумкин, бироқ рақиб стандарт вазиятда қандай йўл тутишини билолмайсиз. Тан оламан, курашларда ютқаздик. Тушунинг, машғулотларда бунинг устида ишлаш иложсиз. Бизга эътибор ва концентрация етишмади. Рақибнинг ҳар бир голи қандайдир хато ортидан келди. «Андижон»нинг биринчи голига қаранг - бунақаси 1000та ҳолатдан бир марта юз бериши мумкин. 2-3-голларда эса йигитлар рақиб футболчиларини персонал қўриқлай олишмади. Умуман олганда, бош мураббий сифатида жамоам ўйинидан 99 фоиз қониқдим. «Андижон» биз учун энг ноқулай рақиблардан бири эканлиги ва таркибимизда етарлича муаммолар борлигини ҳам унутмаслик керак. Ўйин тақдири осмонда ҳал қилиб қўйилгандек. Омад кимгадир кулиб боқиши керак эди ва у рақиб томонида бўлди. Қувватов жуда яхши ўйин намойиш этди ва голларда унинг айби йўқ. Жамоадаги кейинги тақдирим? Мени ёрдам бериш учун чақиришди ва келдим. Агар кетишим кераклигини айтишса, кетаман. Мураббий сифатида Хомяковга ютқазганим ҳақидаги майда гапларга аралашиб ўтирмайман. Ахир ёш бола эмасмиз-ку. «Навбаҳор» олдинроқ «Ал-Иттиҳод» ва «Ал-Ҳилол» клублари билан баҳсларда дурангга эришганди. Бу мени ўша жамоалар мураббийларидан яхшироқ эканлигимни англатадими? Ғалати ёндашув.
Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Албатта, бахтлиман. Биринчи навбатда, йигитларни табриклайман, мухлисларга алоҳида раҳмат, уларсиз бундай натижага эришолмасдик. Рақибнинг заиф нуқталари орқали ҳужумга ўтишни режалаштиргандик. Тўғри, чамаси 70-дақиқагача 0:0 ҳисобини сақлаб, кейин ҳужумни кучайтиришни ўйлагандик. Лекин «Навбаҳор»нинг голи барчасини ўзгартириб юборди. «Овертайм»дан олдин эса йигитларга масалани пенальтилар сериясига қадар ҳал этиш зарурлигини уқтирдим. Балки ҳамма тўлиқ ҳужумкор футбол кутгандир, аммо ҳозир бундай ўйин намойиш этолмаймиз. Яъни натижа келтирадиган услубни танлашга мажбурмиз. Ўйинни битта тактик чизма бўйича давом эттирдик. Ўйлайманки, барчасига тактика эмас, футболчилар хоҳиши кўпроқ таъсир кўрсатди. Ҳа, ғалаба учун қандайдир совға беришса керак. Асосийси, ўзимга белгиланган гонорардан хабардорман. Ҳа, Суперлигадаги натижаларимиз яхши эмас. Ғалабани нишонлашга 1 кун вақт бор, кейин Тошкентда йиғиламиз ва «Сурхон»га қарши назорат учрашувида майдонга тушамиз. Бу - фаолиятимдаги энг катта ютуқ. Ўзбекистонда бежиз 15 йил ишламаганимни исботладим. Биринчи даврада бунданда яхшироқ ва тартиблироқ ўйинлар ўтказган эдик. Барчаси биз учун яхши тугашини қалбан ҳис этиб тирдим. Ўйин сифати аъло бўлмади, муҳими, бу ғалаба учун кифоя қилди.
Леван Арвеладзе («Андижон» ярим ҳимоячиси): - Ҳиссиётларимни тасвирлаб беришим қийин. Шунчаки, даҳшатли ўйин. Голдан сўнг ўйин очилиб кетди. Икки жамоа ҳам майдонда борини берди. Андижон аҳлини тарихий натижа билан қутлайман. Кубок учун автомобиллар? Бу ҳақда биринчи марта эшитяпман. Лекин мукофот пули олишимиз аниқ.
Ўзбекистон кубоги: финаллар рейтинги
Жамоа Ғолиб Мағлуб
«Пахтакор» 13 4
«Бунёдкор» 4 5
«Насаф» 4 5
«Навбаҳор» 3 3
«Локомотив» 3 -
«Нефтчи» 2 5
ОКМК 1 3
«Дўстлик» 1 -
«Андижон» 1 -
«Қўқон-1912» - 1
«Янгиер» - 1
МҲСК - 1
«Динамо» - 1
«Трактор» - 1
«Машъал» - 1
«Шўртан» - 1
«Футболиум» канали маълумотига қараганда, «Андижон» ОЧЛ-2 турнирининг кейинги мавсуми учун қуръа жараёнида 2-саватчадан жой олади. Шундай экан, клуб учун ўз майдони ва сафарда 3тадан ўйин кафолати бор. Бу «Андижон» фан-клубининг камида 6 марта трансляция кадрларига тушиши ва 540 дақиқа шон-шуҳратга бурканишини англатади. «Андижонликлар бунга лойиқлар. Сентябрь ойида Андижонда 19 кун бўлган инсон сифатида айтишим мумкинки, биринчи расмий халқаро турнирдаги иштирок «Андижон» фан-клуби учун қўшимча мотивациядир. Шундай экан, янги ва ёрқин перформансларни кутишимиз керак», - деб ёзди канал муаллифи Алишер Никимбаев бу хусусда.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789