Аморимнинг дастлабки трансфер мақсади аниқ
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Ўтган йили Самарқандда «Пахтакор»ни енгиб, мамлакат кубоги соҳибига айланган «Насаф» бу ишини Бухорода ҳам такрорлади.
Ҳисоб яна 2:1, фақат рақиб бошқа («Навбаҳор»), сценарий ҳам ўзгача («овертайм»). Лекин факт битта: «Насаф» қаторасига иккинчи марта Ўзбекистон кубоги соҳиби ва ОЧЛ-2023/2024 йўлланмаси эгаси!
120 дақиқа давом этган Бухоро финали бошидан охиригача барчани кучли ҳаяжонда ушлаб турди. Айниқса, байрамона кўриниш олган «Бухоро» спорт мажмуасига йиғилган мухлислар чинакамига яйрашди. Ўйин бошида икки томон ҳам эҳтиёткорликни биринчи даражага қўйди. Ўртадаги мувозанатни эса Рўзиқул Бердиев жамоаси бузишни кўпроқ хоҳлади. Ҳар ҳолда, қаршиликлар вақт ўтиши билан устунликни қўлга олиш ҳаракатига тушишди ва 29-дақиқада бунинг самарасини кўришди: Марко Станоевичдан фантастик узатма, Акмал Мозговойдан ҳаммасини ҳисобга олинган ҳолда берилган зарба - 1:0. Бунда ҳимоячи Рустам Ашурматов яққол суст кўринганини ҳам айтиш керак. Табиийки, голдан сўнг Самвел Бабаян шогирдлари ҳам ҳужум суръатини оширишди, бироқ танаффусга қадар Абдувоҳид Неъматовни чинакамига безовта қила олишмади.
«Навбаҳор» иккинчи бўлимни ҳам фаол бошлади ва 58-дақиқада Зоран Марушичнинг Станоевичникидан қолишмайдиган узатмасидан сўнг Дониёр Абдуманнопов мувозанатни тиклади - 1:1. Шундан сўнг ўйин бироз сокинлашди, фақат ассоий вақтнинг поёнида икки томон ҳам масалани «овертайм»га қолдирмаслик уринишини амалга оширди, бироқ беҳуда... Кубок тақдирини ҳал қилган гол эса 101-дақиқада юзага келди. Рўзиқул Бердиев томонидан жангга ташланган Зафармурод Абдураҳматов тезда ишга киришиб, қанотдан тўпни жарма майдонига оширгач, Матеус Лима Круз орқадан отилиб, бош билан чиройли зарба йўллади. Ўзбекистонда кашф қилинган «Бразилиялик Лукаку» ижросида эффектли ва ҳал қилувчи зарба!
*** «Навбаҳор» жорий мавсум Вадим Агишев бошқарган ўйинларда биринчи марта ютқазди.
*** Ўзбекистон кубоги финали 8 йиллик танаффусдан кейин яна қўшимча бўлимларгача чўзилди. Умуман, финаллар тарихида 8-марта «овертайм»га ўтилган. Шундан 3таси пенальтилар сериясигача чўзилган.
*** Кубок финалида 8-марта қатнашган «Насаф» илк марта «овертайм» кўрди. *** «Навбаҳор» 1992 йилги илк финалда ҳам қўшимча бўлимларда қатнашган ва якунда пенальтилар серияси бўйича устун келганди.
*** «Насаф» 5 йилдан буён «Навбаҳор»ни мағлубиятга учратолмаётганди - 11та ўйин, 8та дуранг ва 3та мағлубият.
*** «Насаф» ўз тарихида 3-марта кубок соҳибига айланиб, бу борада 3-яхши натижа эгаси «Навбаҳор» ва «Локомотив» билан тенглашди. Рекордчи - «Пахтакор» ҳисобида 13та кубок бор.
«НАВБАҲОР» - «НАСАФ» - 1:2 (0:1, 1:0, 0:1, 0:0)
30 октябрь. Бухоро. «Бухоро» спорт мажмуаси. 13331 томошабин.
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ҳусниддин Шодмонов, Обид Жумаев, Темур Тўхтасинов.
VAR ҳаками: Раҳим Каримов.
VAR асистенти: Александр Сидоров.
VAR назоратчиси: Темур Абдуллаев.
Голлар: Дониёр Абдуманнопов (58) - Акмал Мозговой (29), Матеус Лима Круз (101).
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Цигер, 6. Рустам Ашурматов, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 20. Дониёр Абдуманнопов (17. Диёр Туропов, 83), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич, 24. Даврон Ҳошимов (28. Станислав Андреев, 71), 32. Зоран Марушич, 77. Асадбек Собиржонов (11. Жасур Яхшибоев, 109).
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Шароф Муҳитдинов (34. Шерзод Насруллаев, 61), 8. Дилшод Саитов (27. Зафармурод Абдураҳматов, 98), 19. Матеус Лима Круз, 22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров (18. Баҳром Абдураҳимов, 61), 88. Марко Станоевич, 92. Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 6.Мурод Раҳматов, 9.Иван Соловьёв, 14.Ален Масович, 17.Суҳроб Нуруллоев, 20.Шаҳзод Акрамов, 27.Зафармурод Абдираҳматов.
Огоҳлантиришлар: Йован Жокич (74) - Акмал Мозговой (89), Баҳром Абдураҳимов (90Қ2), Матеус Лима Круз (101).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Матеус Лима Круз («Насаф»).
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Матбуот анжумани (ўйиндан кейин)
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Аввало, «Насаф»ни табриклашим керак. У ҳақиқий кубок жамоасига айланмоқда. Ахир ўтган мавсум ҳам кубокни қўлга киритганди. Бугун 1та кам гол урганимизни айтмасак, ҳеч жабҳада рақибдан қолишмадик. Олдинда Суперлиганинг 3та ўйини бор. Демак, курашишда давом этамиз. Чемпионлик курашидан ҳам чиқсак, клубдан кетаманми? «Навбаҳор»да узоқ йиллик лойиҳа бор ва бунда ўзимни кўряпман. Жамоа ким билан бўлсада, совринларни кўзлайди. Бугун иккинчи рақам остида ўйнаш режамиз йўқ эди. Кўрдинглар, рақибга яхши қаршилик кўрсатдик. Афсуски, майдон марказида бироз камчиликлар кузатилди. Айниқса, иккинчи бўлимда фаоллашдик, аммо ғалаба қозониш имкони топилмади.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Аввало ташкилотчилар, Бухоро аҳли ва стадион маъмуриятига раҳмат айтаман. Мухлисларимизни тарихий ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда зўр ўйнадик, иккинчисининг ярмигача ҳам чакки кўринмадик, лекин гол қўйиб юбордик. Эҳтимол, бунда руҳий муаммо ўз сўзини айтгандир. Муҳими, йигитлар «овертайм»да яна битта гол уришга куч топишди. Қўшимча бўлимларда жисмоний тайёргарлик биринчи ўринга чиқади. Менимча, захирадан икки футболчини туширганимиз самара берди. Оқ шапка омад келтиради? Йўқ, иримчи эмасман, шунчаки, шу бош кийимида ўзимни қулай ҳис қиламан. Тўғри, кубокни биринчи марта қўлга киритганимизда ҳам, шу шапка бошимда эди (кулади). Бугун Лима ҳал қилувчи футболчи бўлди. Унинг жамоага мослашгани катта фойда келтирди. Чемпионатда ҳам ғалаба қозониш - энг асосий мақсадимиз. Қолган 3та ўйинга ҳам финалдек ёндашишимиз керак. Йигитларга айтдим, бугундан «Динамо»га қарши ўйинни ўйлашимиз, тўғри шайланишимиз талаб этилади. Ёш футболчиларимизнинг ўйнаб кетишларига сабаб шуки, уларга қўрқмай имконият беряпмиз. Бизда футболчиларга қандай талаб қўйилишини ҳамма билади. Кейинги йил учун таркибни ушлаб тура оламизми? Бугун шуни ўйламай тургандим. Узоқлардан эшитяпман, «Пахтакор» икки футболчимизга «совчи» экан. Лекин «Насаф» ҳам аллақачон «Пахтакор» даражасига чиқди. Демак, биздан «Пахтакор»га ўтиш катта ўсиш саналмайди.
Матеус Лима Круз («Насаф» ҳужумчиси): - Ажойиб ўйин. Ҳа, қийин бўлди, лекин астойдил ҳаракатланиб, якунда ғалабага эришдик. Бу каби совринлар ютиш ҳамиша ёқимли. Бугун ҳаётимдаги энг қувончли лаҳзаларни бошдан кечирдим. «Насаф» ўтган йили ҳам кубокка эга чиққан экан. Ўйиндан олдин бутун жамоа билан охиригача курашишга келишиб олгандик. Голни нишонлаш? Ҳаммаси ҳиссиётлардан келиб чиқди. Яъни бунда на Роналду ва на Мессига қиёс бор эди. Ҳа, ҳар иккиси - футболда феномен. Аммо менинг кумирим - бразилиялик Роналдо. Ҳар доим айнан унга ўхшашни хоҳлайман. «Насаф»да қоламанми? Бу бош мураббий ва клуб раҳбарияти қарорига боғлиқ. Ҳозир 1,5 йиллик шартномам бор. Ўзимга қолса, албатта, кетмайман.
Эътироф
- Ҳиссиётлар ажойиб. Узоқ машаққатли йўлни босиб ўтдик. 2018 йили тўлиқ академиямиз тарбияланувчиларига асосланган жамоа тузилди. Сабр қилдик. Мухлислар, бизни қўллаб-қувватлаган вилоят ҳокимияти, «Ўзбекнефтгаз» раҳбариятига раҳмат. Ўйлайманки, чемпионликни ҳам осонликча бериб қўймаймиз. Бугун захирадан майдонга тушган футболчимиз ўйинга катта таъсир кўрсатди. Бизда иқтидорли ёшлар кўп. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа ёшларга ишонишда давом этади. Шуҳрат Асланов («Насаф» президенти).
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Неймар тиззасидан олган жароҳатидан сўнг футболчилик фаолиятини якунламоқчи бўлганини тан олди.
«ПСЖ»нинг франциялик ҳужумчиси Рандал Коло Муани Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Fussball.news мухбири Кристофер Мишел.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789