Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Мана, узоқ кутилган футзал форумидан ҳам баҳра олишни бошладик.
Ҳа, тантанавор очилиш маросимидан кейин Нидерландия термасига қарши кечган ўйин кутилганидан анча оғир тус олди. Муҳими, Хосе Венансио Лопес шогирдлари охиригача бўш келишмади ва қайта-қайта «камбэк» билан мухлисларда кейинги ўйинлар учун катта умид уйғотишди. Тарихий ЖЧ стартидан олдин ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари билан учрашувда таъкидлаганидек, турнирнинг аҳамияти ниҳоятда катта ва футзалчиларимиз масъулиятни ҳис қилган ҳолда байрамни ҳали ёрқин ўйинлар ғалабалар билан безашларига ишонамиз.
Ўзбекистон - Нидерландия - 3:3. Ҳа, натижа кутганимиздек эмас. Аммо футзалчиларимиз ўйин давомида нақ 3 марта «камбэк» қилишгани, айниқса, 3-голни финал ҳуштаги янграшига атиги 49 сония қолганида уришганини ҳисобга олсак, эҳтимолки, қандайдир қониқиш ҳисси туғилади. Ҳар ҳолда, жамоамиз ирода эвазига мағлубиятдан қочди ва бу кейинги ўйинларга умид билан қарашга асосдир. Индивидуал хатолар меъёридан кўп бўлгани ва УЕФА вакилининг 2та голи шу туфайли юзага келганини эса старт босими ва ҳаяжонга боғлаш мумкин. Ўйлаймизки, Хосе Венансио Лопес бугун бўладиган 2-тур ўйинига қадар барчасини тўғрилайди катта тажрибасини ишга солганча. Дарвоқе, битта факт: Ўзбекистон терма жамоаси ўзи иштирок этган аввалги 2та мундиалга ҳам мағлубият билан киришганди. Литва-2021да вакилларимиз кейинчалик қандай жасорат кўрсатишгани ҳали ёдимизда. Демак, стартдаги дурангдан ваҳима солиш ортиқча. Хуллас, бугун соат 20:00да бошланадиган Парагвай термасига қарши 2-тур ўйинига шайланамиз!
ЎЗБЕКИСТОН - НИДЕРЛАНДИЯ - 3:3 (1:1)
Тошкент. «Ҳумо-Арена». 7561 томошабин.
Бош ҳакам: Холид Хнич (Марокаш).
Голлар: Элбек Тўлқинов (15), Ихтиёр Ропиев (35), Ҳусниддин Нишонов (39) - Тав-фиқ Сейар (3), Исмоил Уаддух (27-пен., 36).
Ўзбекистон (бошланғич бешлик): Аббос Элмуродов, Илҳом Ҳамроев, Ихтиёр Ропиев, Ҳусниддин Нишонов, Аброр Ахметзянов.
Захира: Суннат Анваров, Фазлиддин Ботиров, Машраб Одилов, Меҳрож Худойбердиев, Музаффар Аҳаджонов, Анасхон Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Самариддин Беркинов.
Нидерландия (бошланғич бешлик): Мануэль Куйк, Тавфиқ Сейар, Жордани Мартинус, Абдусамад ал Тоҳири, Исмоил Уаддух.
Захира: Мика Спигт, Жорди Кретье, Стей Кее, Аюб Бухори, Карим Моссауи, Саид Бузамбу, Лахзент Буюзан, Ишак Белхаж, Муҳаммад Чих.
Огоҳлантиришлар: Машраб Одилов (17), Фазлиддин Ботиров (27, Ў.).
14 сентябрь
ПАРАГВАЙ - КОСТА-РИКА - 5:2 (3:2)
Тошкент. «Ҳумо-Арена». 5658 томошабин.
Бош ҳакам: Порннаронг Грейрод (Таиланд).
Голлар: Салас (1), Мендес (10), Паскоттини (10), Баэс (23), Ф.Мартинес (38) - Кабальета (6), Кубильо (16).
Парагвай (бошланғич бешлик): Гонсалес, Салас, Ф.Мартинес, Мендес, Баэс.
Захира: Инсфран, Рамирес, Рохас, Мареко, Суарес, Паскоттини, У.Мартинес, Амарилла, Эспиноса.
Коста-Рика (бошланғич таркиб): Васкес, Фонсека, Родригес, Кабальета, Наваррете.
Захира: Салис, Кубильо, Виндас, Ж.Гомес, Чаварриа, Леон, Д.Гомес, Гамбоа.
2-тур. 17 сентябрь (сешанба)
17:30 КОСТА-РИКА - НИДЕРЛАНДИЯ
20:00 ЎЗБЕКИСТОН - ПАРАГВАЙ
Ўйиндан кейинги фикрлар
Мигель Андрес Морено (Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи): - Жамоам жасорат кўрсатганини эътироф этишим керак - шогирдларим кучли рақибга қарши баҳсда курашишдан қочмасликларини намойиш этишди. Ўйлашимча, жуда яхши ўйнадик. Рақиб мудофаасини бузиш баробарида тартибли ҳимояланишни ҳам уддаладик. Тўғри, тўғрилашимиз керак бўлган жиҳатлар ҳам бор. Шахсан мен спортда омадга ишонмайман. Агар нимагадир эришишни хоҳласангиз, кўпроқ ҳаракат қилишингиз керак. Менимча, икки жамоа тенг ўйин намойиш этди.
Хосе Венансио Лопес (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): - Индивидуал хатолар ортидан қўйиб юборилган 2та гол вазифамизни оғирлаштирди. Лекин йигитлар ҳаракат қилишди, курашишди. ЖЧ каби турнирларда шошма-шошарликка йўл қўйиб бўлмайди. Бугунги ўйиндан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, кейингилари ҳақида бош қотиришимиз керак. Ўйлайманки, йигитлардаги ҳаёжон ҳам ўз-ўзидан чекинади.
Ҳусниддин Нишонов (Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси): - Яхши ўйин бўлди, менимча. Муҳими, қийин вазиятдан чиқиб кетдик. Биламан, мухлислар ғалаба кутишганди, ўзимиз ҳам фақат ютуқни кўзлагандик. Хатоларни тўғрилашимизга ишонаман. Насиб этса, кейинги учрашувда ҳақиқий кучимизни кўрсатамиз.
ЖЧ-2024да ишлайдиган ФИФА делегацияси таркибида бир қатор ҳамюртларимиз бор. Жумладан, реферилар рўйхатидан жой олган Анатолий Рубаков якшанба куни Янги Зеландия - Ливия ўйинини бошқариб борди. Аваз Максумов эса Бухородаги барча ўйинларда комиссар ролини бажаради. Тўғри, агар Ўзбекистон термаси 1/8 ёки 1/4 финал ўйинини Бухорода ўтказадиган бўлса, ҳамюртимиз ўз-ўзидан бу учрашувдан четда қолади. Шунингдек, енгил атлетиканинг еттикураш йўналишида Осиё чемпионати-2009 ва Осиё ўйинлари-2010 ғолибаси Юлия Тарасова ҳакамларнинг жисмоний тайёргарлигига жавоб берувчи гуруҳда ишламоқда.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789