Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Ўзбекистон миллий жамоаси 13 ноябрь куни ЖЧ-2026 саралаш ўйинларидан олдинги охирги йиғинга киришди.
«Жар» стадионидаги илк машғулотда Сречко Катанец томонидан йиғинга чақирилган 26 нафар футболчидан 22 нафари қатнашди. Фақат Умарбек Эшмуродов («Насаф»), Жалолиддин Машарипов («Пансерраикос», Греция), Рустам Ашурматов («Рубин», Россия) ва Абдуқодир Ҳусанов («Ланс», Франция) турли сабабалар билан биринчи машғулотда иштирок этишмади. Остон Ўрунов, Шерзод Насруллаев ва Алибек Давронов эса куни кеча ўз клубларида майдонга тушишгани учун енгил тикланиш машқлари билан чекланишди.
АШХОБОД САФАРИ
Ўзбекистон терма жамоаси 14 ноябрь куни ҳам пойтахтда шуғулланди ва 15-санада чартер рейс билан Туркманистонга йўл олди. Эслатма, ЖЧ-2026 саралаши иккинчи босқичи 1-туридан ўрин олган Туркманистон - Ўзбекистон ўйини 16 ноябрь куни (бугун) соат 19:00да бошланади. Катанец Айтиш жоиз, таркибда ўзгариш ҳам бор. Яъни Сречко Катанец бошчилигидаги мураббийлар штаби йиғинга яна 3 нафар футболчини жалб этди: ОКМК дарвозабони Валижон Раҳимов, «Насаф» ҳимоячиси Алибек Давронов ва «Навбаҳор» билан хайрлашишга улгурган ярим ҳимоячи Жасур Яхшибоев. Бу ўзгаришлар футболчиларнинг ҳозирги ҳолати билан боғлиқ. Дейлик, Жалолиддин Машарипов жароҳат туфайли Туркманистон ва Эрон термаларига қарши ўйинларгача тикланолмаслиги мумкин. «Греция чемпионати охирги ўйинида Машарипов оёғига зарба берилганди. Миллий жамоа тиббий штаби унинг тикланишига бир неча кун вақт беришга қарор қилди. Агар биринчи ўйингача улгурмаса, Жасур Яхшибоев позицияни ёпиши мумкин номзод сифатида чақирилди. Умарбек Эшмуродов бетоблигидан кубок финалида иштирок этолмади. Унга ҳам тикланиш учун бироз вақт керак. Алибек Давронов ушбу позиция вакили сифатида жалб этилди. Валижон Раҳимов дарвозабонлар орасида янада кўпроқ танлов бўлиши мақсадида қўшилди. Илк машғулотда иштирок этолмаган етакчи футболчиларимиз терма жамоа ихтиёрини тарк этмаган ҳолда, тикланиш жараёнини ўташади», - дея ё изоҳ берди ўзгаришларга ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев.
ҲАКАМЛАР ЯПОНИЯДАН
Туркманистон - Ўзбекистон учрашувида япониялик ҳакамлар ишлашади. Бош ҳакам - Хироюки Кимурага қанотларда Кота Ватанабе ва Такуми Такаги ёрдам беришади. Хироки Касахара захира ҳаками вазифасини бажаради. Маълумот учун, Кимура жорий йил ОЧЛ доирасидаги «Ал-Вакра» - «Навбаҳор» (0:1) ва «Ал-Иттиҳод» - ОКМК (3:0) ўйинларида ишлади. Маълум бўлишича, ўйин чиптаси баҳоси - 30 манат (105348 сўм). Дарвоқе, Туркманистон - Ўзбекистон ўйини учун танланган «Ашхобод» стадиони сунъий майдони янгиланган ФИФА сертификатига эга эмас. Қоида бўйича сунъий майдонга бериладиган FIFA Quality сертификати ҳар 3 йилда янгиланиши керак. FIFA Quality Pro сертификатини эса ҳар йили янгилаш талаб этилади. Айтишларича, ЎФА сўровига кўра, Туркманистон футбол федерацияси вакиллари ҳалигача ФИФА сертификатини топа олишмаяпти. Майдоннинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқсак, у охирги 3 йилда ФИФАнинг такрорий инспекциясидан ўтказилмагани аниқ. Тегишли сертификат тақдим этилмаган тақдирда, учрашув комиссари ўйинни бошқа майдонга кўчиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон миллий жамоаси таркиби
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Ботирали Эргашев (ОКМК), Ўткир Юсупов («Навбаҳор»), Валижон Раҳимов (ОКМК).
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов («Рубин», Россия), Фаррух Сайфиев («Пахтакор»), Ҳусниддин Алиқулов («Ризеспор», Туркия), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Умарбек Эшмуродов («Насаф»), Абдулла Абдуллаев («Хорфаккан», БАА), Шерзод Насруллаев («Насаф»), Абдуқодир Ҳусанов («Ланс», Франция), Алибек Давронов («Насаф»).
Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков («Пахтакор»), Азиз Ғаниев («Шабаб Ал-Аҳли», БАА), Отабек Шукуров («Фотиҳ Карагюмрюк», Туркия), Азиз Турғунбоев («Пахтакор»), Аббос Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Жамшид Искандеров («Навбаҳор»), Жалолиддин Машарипов («Пансерраикос», Греция), Остон Ўрунов («Навбаҳор»), Ҳожимат Эркинов («Пахтакор»).
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Кальяри», Италия), Игорь Сергеев («Патхум Юнайтед», Таиланд), Бобур Абдухолиқов («Ордабаси», Қозоғистон), Жасур Яхшибоев («Навбаҳор»).
АСОСИЙ РАҚИБДА НИМА ГАП?
«Е» гуруҳи фаворити - Эрон термаси бош мураббийи Амир Галенои ноябрь ойидаги ўйинлар учун 30 нафар футболчи рўйхати (кенгайтирилган таркиб)ни эълон қилди. Таркибда 14 нафар легионер бор (таркибнинг 46 фоизи). 7 нафар футболчи эса Европанинг топ-10 лигасидан чақирилган. Таққослаш учун, Ўзбекистон термаси қайдномасида 11 нафар легионер (таркибнинг 47 фоизи) бор. Форслар 16 ноябр куни «Озоди» стадионида Гонконг термасини қабул қилсалар, 2-тур ўйинида Тошкентда меҳмон бўлишади.
Эрон терма жамоаси легионерлари: Меҳди Тареми («Порту», Португалия), Сардор Азмун («Рома», Италия), Муҳаммад Муҳиби («Ростов», Россия), Алиризо Жаҳонбахш («Фейеноорд», Нидерландия), Самон Гаддос («Брентфорд», Англия), Эҳсон Ҳожисафи (АЕК, Греция), Аҳмад Нуруллоҳи («Ал-Ваҳда», БАА), Мажид Ҳуссайни («Қайсариспор», Туркия), Али Карими («Қайсариспор», Туркия), Карим Ансарифард («Омония», Кипр), Саид Иззатуллоҳи («Вайле», Дания), Милод Муҳаммади (АЕК, Греция), Содиқ Муҳаррами («Динамо» Зг., Хорватия), Амин Ҳазбави («Ал-Садд», Қатар), Омид Иброҳими («Ал-Шамал», Қатар).
***
«E» ГУРУҲИ
1-ТУР. 16 ноябрь (пайшанба)
19:00 ТУРКМАНИСТОН -
ЎЗБЕКИСТОН
19:30 ЭРОН - ГОНКОНГ
2-ТУР. 21 ноябрь (сешанба)
17:00 Гонконг - Туркманистон
18:00 ЎЗБЕКИСТОН - Эрон
3-ТУР. 21 март (пайшанба)
Эрон - Туркманистон
Гонконг - ЎЗБЕКИСТОН
4-ТУР. 26 март (сешанба)
Туркманистон - Эрон
ЎЗБЕКИСТОН - Гонконг
5-ТУР. 6 июнь (пайшанба)
ЎЗБЕКИСТОН - Туркманистон
Гонконг - Эрон
6-ТУР. 11 июнь (сешанба)
Эрон - ЎЗБЕКИСТОН
Туркманистон - Гонконг
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789