ЖЧ U-20. Ўзбекистоннинг 1/8 финалдаги рақиби Колумбия ёки Япония термасими?

ЖЧ U-20. Ўзбекистоннинг 1/8 финалдаги рақиби Колумбия ёки Япония термасими?

Хабарингиз бор, бугун азонда Аргентинада ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3-тур ўйинларига старт берилди

Хусусан, "А" гуруҳида Ўзбекистон (4 очко) Шаҳзод Неъматжоновнинг дубли эвазига Гватемаладан (0) устун келди ва тўплар нисбатига кўра 2-ўрин билан 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. 
Мезбонлар кутилганидек (учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, 1-ўрин билан плей-оффга йўл олишди — мезбонлар Янги Зеландияни  тор-мор этишди. Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Осиё чемпионлари нимчоракфиналда 30 май куни С гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан тўқнаш келишади. У гуруҳда 27 май куни сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ҳозирча Колумбия (6) биринчи, Япония (3) иккинчи, Исроил (1) учинчи ва Сенегал (1) тўртинчи поғонада.  
Афсуски, 1/8 финални Ўзбекистон ёшлар жамоаси сардори Умарали Раҳмоналиев сариқ карточкалар сони сабаб ўтказиб юборади. 
Айтганча, "B" гуруҳида АҚШ (9) Словакияни (3) ҳам енгиб, пешқадам сифатида кейинги босқичга чиқди. Эквадор (6) Фижига (0) 9та гол уриб, 2-ўрин билан плей-оффга йўлланма олди.


ЖЧ U-20. 3-тур. 26 май
"А" гуруҳи
ЎЗБЕКИСТОН — ГВАТЕМАЛА-2:0 (2:0)
Голлар: Неъматжонов (9, 20). 
Ўзбекистон — Асрор Кенжаев, Абубакр Ашуров, Абдуқодир Ҳусанов, Жаҳонгир Ўрозов, Маҳмуд Маҳамаджонов (Саидафзал Аҳроров, 65), Зафармурод Абдураҳматов (Иззатилло Пўлатов, 81), Беҳруз Асқаров (Диёр Ортиқбоев, 65), Шерзод Эсанов, Умарали Раҳмоналиев, Аббос Файзуллаев (Пўлатхўжа Холдорхонов, 46), Шаҳзод Неъматжонов (Нодир Абдураззоқов, 71). 
Гватемала — Морено (Алдана, 87), Корадо (Домингес, 82), Уризар, Франко, Ресинос, Монтано, Ордонез (Виллагран, 46), Кабрера, Паленсиа (Муньос, 66), Кардоса (Хуарес, 82), Бантес. 
Огоҳлантиришлар: Асқаров (5), Раҳмоналиев (39), Эсанов (58), Уризар (75), Холдорхонов (90+2). 

ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ — АРГЕНТИНА 0:5 (0:3)
Голлар: Маэстро (14), Инфантино (17), Ромеро (35), Агирре (50, пенальти), Велиз (87). 


"B" гуруҳи
СЛОВАКИЯ — АҚШ-0:2 (0:1)
Голлар: Коуэлл (38), Сакирис (90+6). 

ЭКВАДОР — ФИЖИ-9:0 (4:0)
Голлар: Паез (7), Соса (34), Куеро (36, 45+6), Минда (66, 85), Чамба (89), Самбрано (90+6 пенальти, 90+10).

Ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Акмалович Ҳайдаров Гватемалага қарши ўйиндан сўнг (2:0) ўз фикрларини қуйидаги тарзда билдирди
-Авваламбор, олдимизга қўйган биринчи вазифамизгуруҳдан чиқишни уддалаганимиз  билан йигитларга раҳмат айтаманСабаби ўтган турда дуранг ўйнаганимиз боискейинги босқич  йўлланмаси жумбоқ бўлиб тургандиЎйлайманки  бугун ўйин бўйича ҳамиштиёқ бўйича ҳаммаҳорат бўйича ҳам Гватемала  жамоасидан  устунлик қилдик ва бу ҳисобда акс этди.
Кейинги босқич ўйинлари бундан ҳам шиддатли бўладитайёргарликни бугундан бошлаймиз...

***
Жамоамиз ҳужумчиси Шаҳзод Неъматжонов (Ўйиннинг 9 ва 20-дақиқаларида иккита гол урдган) Гватемала билан ўйиндан кейин (2:0) микст зонада ўз фикрларини билдирди. 
- Шаҳзод дубль ва кейинги босқич йўлланмаси муборак бўлсин, ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Бугунги ўйин қийин бўлди, худога шукур ғалаба қозондик. Алҳамдулиллоҳ! Қийин ўйин бўлди, рақибни яхши ўрганиб чиққандик. Мураббийларнинг кўрсатмаларини тўғри бажардик.
- Голларни кимга бағишлайсиз?
- Ота-онам, бувам, бобом, амакиларим, тоғаларим ва ҳамма яқинларимга бағишлайман. Мураббий менга ишонди, ишончни оқладим деб ўйлайман.
- Бекободда эртага ошми?
- Ҳа, эртага Бекободда ош (кулади).
Эслатиб ўтамиз, Неъматжонов Гватемала билан ўйиннинг 9 ва 20-дақиқаларида иккита гол урди.