"Нефтчи" янги легионерлар учун ПФЛга қанча тўлайди?
Ўзбекистон Суперлигасида амалдаги регламент бўйича легионерлар лимити - "5+1". "Нефтчи"да бу йил фаолият олиб борган хорижликлар
Родриго Бентанкурнинг ҳазили ирқчиликка оид эди, АПЛдагилар бундай қилиқларни ёқтирмайдилар.
Уларга эрк берсанг, бир-бирларини ҳақорат қилишдан тўхтамайдилар. Англияда тўп сурган даврида Бентанкур нима мумкин ва нима тақиқланганлигидан яхши хабардор эди. Бир куни уругвайлик мухлис "тақачилар" хавбекидан Сон Хюн Миннинг футболкасидан топиб беришни илтимос қилганди. Бентанкур эса корейслар ташқи кўринишдан ўхшаш эканликларини хаёлидан ўтказиб, футболка унинг амакиваччасиники бўлиши мумкинлигини айтди ва ноўрин ҳазили учун жазосини олди.
Ваҳоланки, Родриго бир пайтлар Суарес Патрис Эврани ҳақорат қилгани учун бир неча ўйинда майдонга туша олмаганини унутмаганди. Ўша ножўя ҳаракат анча жиддий эди. Кейинги учрашувда ҳам Суарес Эвра билан қўл бериб саломлашмагани учун "Ливерпуль" ва Луис узр сўрашганди. Лекин бу Луис фаолиятидаги ягона дисквалификация эмас.
Луис Суарес - Ивановични тишлагани учун 10та ўйиндан четлатиш
Уругвайлик ҳужумчини интизомли ўйинчи дейиш қийин. У қанчадан-қанча рақибларини бутсасининг тишлари билан шикастлаган ва ҳақорат қилганди. Тишлаб олиш одати эса "Аякс"даги даврида пайдо бўлганди. Луис "Барселона"га ўтган пайтида, Каталония клуби унинг тишлонғичлик одатини шартномада махсус пункт билан тақиқлаганди. Бунгача ҳужумчи тишларининг ўткирлигини "Локомотив"нинг собиқ ҳимоячиси Бранислав Ивановичда синаб кўрганди. Англияликлар Луиснинг қонхўрлигини кечиришмади. "Челси"га қарши учрашувдан кейин ҳужумчи ҳеч қачон ҳеч кимни тишламаганлигига онт ичиб, жамоа-дошлари ва мураббийларга ёлғон гапирганди. Нима, бу лавҳани камералар тасвирга олмаган, деб ўйладими? Якунда у 10та учрашувга четлатилди. Кейинчалик Суарес ЖЧ-2014 турнирида Кьеллинини тишлаб олгани учун ашаддий жиноятчи сифатида тегишли жазосини олди.
Паоло Ди Канио - ҳакамни туртгани учун 11та ўйиндан четлатиш
Италиялик таниқли безорини оқил инсон деб бўлмайди. У радикал нуқтаи-назар соҳиби. Бир пайтлар Паоло ўнг қўлини юқорига кўтариб, нацистларга хос салют берганди. Бироқ 1998 йилдаги дисквалификацияни "Шеффилд Уэнсдей" таркибида тўп сурган даврида, бош ҳакам кўксига зарба бергани учун олганди. "Арсенал"га қарши ўша ўйинда бош ҳакам Пол Элкок ҳужумчини қизил карточка билан жазолагач, дарғазаб футболчининг зарбасидан кейин майдонга йиқилганди. Дарвоқе, баджаҳл Ди Канио кейинчалик ФИФА томонидан ҳалол ўйин мукофоти билан тақдирланди. Ўшанда у рақиб дарвозабони жароҳат олганини кўргач, ўйинни тўхтатганди. Ҳақиқий инсонга хос олийжаноб ҳаракат!
Винни Жонс - қўлланма туфайли 6 ойга четлатиш
Аввало, турли хасталиклардан фориғ бўла олмаётган мистер Жонсга саломатлик тилаймиз. 90-йилларда Винни навқирон футбол жинниси эди. Унинг фаолиятида майдонга тушганидан кейин 3 сония ичида қўполлиги учун сариқ карточка олган ўйини ҳам бор. Лекин энг узоқ муддатга майдондан четлатиш ва 20000 фунт жаримани ўйин қоидасини бузгани учун олган эмас. 1992 йилда хорижий кино экранларда "Футболдаги қўпол йигитлар" фильми намойиш этилганди. Унда ўйинчилар тажриба алмашишган. Аслида, бу футболчилар учун яратилган қўлланма бўлиб, унда рақибларига қарши қўполлик усуллари намойиш этилганди. Инглизлар Жонснинг ўйин услуби ҳалол ўйинга зид эканлигини ҳақли равишда эътироф этишди. Фильмни томоша қилган болакайлар мактабда Виннининг "йўриқномаси"ни синфдошларида синаб кўришга киришгандилар.
Марк Боснич (9 ой), Адриан Муту (7 ой) - гиёҳванд моддалар туфайли четлатиш
Ҳозир АПЛ мутасаддилари гиёҳвандликка ружу қўйганларни адлия маҳкамаларидан яширишга интиладилар. Масалан, сархушлик берадиган газни ҳидлашга одатланган футболчиларни жазолашмайди. Лекин "Челси"нинг австралиялик дарвозабони Марк Боснич ва ундан сал кейинроқ ҳужумчи Адриан Муту кучлироқ гиёҳванд моддага қарши текширувдан ўта олмадилар. Боснични 9 ойга, Мутуни эса 7 ойга майдондан четлатишди.
Эрик Кантона - фанатга зарба бергани учун 9 ойга четлатиш
Футбол тарихидаги энг машҳур воқеалардан бири. Кантона ўзини ушлаб туришни билмасди. "Кристал Пэлас"га қарши беллашувда уни майдондан четлатишганди. Эрик майдонни тарк этаётган пайтда, "бургутлар" мухлиси Мэттью Симонс унинг жиғига тегди. Қирол Эрик оёғи билан мухлиснинг кўкрагига тепди. Кунг-фудаги машҳур усулни Ибрагимович такрорлаши мумкин эди. Бироқ ҳатто Златан ҳам бундай зарбани амалда қўллаган эмас. Кейинчалик Кантона матбуот анжуманида ўзининг қандай инсон эканлигини мусаввирга хос услубда баён этди: "Чайкалар кема ортидан учиб келганларида, сардина (майда) балиқчалар денгизга улоқтириб юборилишини яхши биладилар". Шаъманинг маъноси қуйидагича: "Дисквалификациялар ўткинчи ҳодиса, фитначиларни ҳеч ким эсга олмайди, Эрик эса доимо ўйин тарихида".
Жоуи Бартон - 1200та ганак учун 18 ойга четлатиш
Бу футболчида ҳам бемаъни қилиқлар етарли. КПРда тўп сурган даврида хавбек Суарес ва Компани билан муштлашгани учун 12та ўйиндан маҳрум бўлганди. Лекин бу Бартоннинг рекорди эмас. У футболга 1200та қонунга зид ганак тиккани учун 18 ойга майдондан четлатилганди. Энди эса АПЛ унга ўхшаган футболчилар босими остида таслим бўлди. Тоналининг "Ньюкасл"да ганак тиккани эътиборсиз қолди, фақат "Милан"даги қилиқлари учун жазоланди. Пакета фирибгарлиги учун футболдан бир умрга четлатилиш хавфи остида, бироқ "Вест Хэм" бу ишни чўзиб юборди. Ганаклар туфайли 8 ойга "мажбурий таътил"га ҳукм қилинган Тоуни энди Саудияда "Ал-Аҳли" шарафини ҳимоя қилмоқда. У ерда ҳужумчини назорат қиладиган кимсанинг ўзи йўқ.
Энох Жеймс Уэст - 30 йилга четлатиш
Бундай футболчи номини эшитмаганмиз, дея ҳайрон бўлманг. Энох ХХ-аср бошларида "Ноттингем Форест" ва "МЮ"нинг ҳужумчиси сифатида сермаҳсул ўйин кўрсатган, 1911 йилда Англия чемпиони бўлганди. Бироқ орадан 4 йил ўтгач, уни 30 йилга футболдан четлатишди. Бунга футболчининг келишилган ўйинларда қатнашганлиги сабаб бўлганди. Уэстдан ташқари, "МЮ"нинг яна 3 ва "Ливерпул"нинг 4 нафар футболчилари жазоланишди. Ҳа, футболда ҳам тарихий ғанимлар ўзаро тил бириктириб, текин даромадга интилган даврлар ҳам бўлди. Уэст норозилик билдирди. Унга дисквалификациядан фориғ бўлиб, фронтга йўл олишни таклиф этишди. Энох таклифни рад этди, 1965 йилгача ҳаёт кечирди. Лекин рекорди ҳамон "тирик".
Содиқ СОБИР тайёрлади.
Ўзбекистон Суперлигасида амалдаги регламент бўйича легионерлар лимити - "5+1". "Нефтчи"да бу йил фаолият олиб борган хорижликлар
Фаолиятининг асосий қисмини "Навбаҳор"да ўтказиб, мухлислар ёқимтойига айланиб улгурган дарвозабон Ўткир Юсупов давралар оралиғида Эроннинг "Фулад" жамоаси аъзосига айланганидан яхши хабардорсиз.
Баногоҳ - "Челси" АПЛда барчани ҳайратда қолдираётган "Ливерпул"дан кейин 2-ўринда келмоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789