Вандерсон «Барса» нишонида

Вандерсон «Барса» нишонида

«Барселона» «Монако» ҳимоячиси Вандерсон де Оливейрага қизиқиш билдирмоқда.

Diario Sport нашри хабарига кўра, «Барселона» ўтган ёздаёқ 21 ёшли ўнг қанот ҳимоячисига қизиқиш билдирган, бироқ монегасклар Вандерсонни сотишдан бош тортишган. Ўшанда «Монако» 60 миллион евро сўраган. Каталония клуби мураббийлар штаби ва раҳбарияти бразилиялик футболчининг мавсум давомидаги ҳаракатларини кузатишди. «Барселона» унинг ўйин сифати Хавининг тизими учун идеал деб ҳисоблайди. Футболчининг агентлари яқин орада «Барселона» вакиллари билан учрашиб, трансферни амалга оширишга имкон берадиган стратегияни белгилаши кутилмоқда. Жорий мавсумда Вондерсон «Монако» сафида Лига 1да 22та ўйинда майдонга тушиб, 3та голга ассистентлик қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.