Варан ЖЧни ўтказиб юбориши мумкин

Варан ЖЧни ўтказиб юбориши мумкин

Франция миллий жамоаси ҳимоячиси Рафаэль Варан ЖЧ-2022ни ўтказиб юбориши кутилмоқда.

L’Еquipe хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» - «Челси» (1:1) ўйинида ҳимоячи сон мушакларини шикастлаган. Жароҳат қай даража жиддийлиги ҳозирча номаълум. Қайд этилишича, Варан Қатардаги турнирга бормаса, таркибда Жюль Кунде («Барселона»), Вильям Салиба («Арсенал»), Ибраима Конате («Ливерпуль») ва Дайо Упамекано («Бавария») таклиф этилиши кутилмоқда. Шунингдек, рўйхатдан Бенуа Бадиашиле («Монако»), Люка Эрнандес («Бавария») ва Преснель Кимпембе («ПСЖ») жой олиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Варан Лондондаги ўйинни кўзда ёш билан тарк этди. Клуб бош мураббийи ҳали хулоса қилишга эрта экани ҳақида гапирган эди.  Маълумот учун, ЖЧ-2022 баҳслари 20 ноябр кунидан старт олади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.