Вернер ҳам ЖЧга бормайди

Вернер ҳам ЖЧга бормайди

Германия миллий жамоаси ва «РБ Лейпциг» клуби форварди Тимо Вернер Қатардаги мундиалга бора олмайдиган бўлди.

26 ёшли ҳужумчи Чемпионлар лигаси 6-тури доирасидаги «Лейпциг» - «Шахтёр» ўйинининг (4:0) 19-дақиқасидаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлганди. Кеча ўтказилган тиббий текширувлардан кейин Вернер жароҳати сабабли 2022 йил якунига қадар сафдан чиққани маълум бўлди. Унинг даволаниш жараёни қай тарзда ўтказилиши борасида тез орада бир қарорга келинади. Маълумот учун, Вернер жорий мавсум Бундеслигада 9 ўйинда 4та голга муаллифлик қилганди. ЕЧЛда эса 6 ўйинда 2та гол муаллифи бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.