Верратти Қатарга йўл оладими?...

Верратти Қатарга йўл оладими?...

«ПСЖ» футболчиси Марко Верратти фаолиятини Қатарнинг «Ал-Араби» клубида давом эттиради.

Foot Mercato хабарига кўра, Қатар клуби «ПСЖ» билан келишиб олган. Энди «Ал-Араби» футболчининг ўзи билан молиявий томонларни келишиши керак. Футболчи ушбу мавсумда «ПСЖ» ўйинларида иштирок этмади. Жамоа бош мураббийи уни ўз режаларига киритмаган. Шунга қарамай, таркиб ишларига аралашишни яхши кўрадиган Килиан Мбаппе бош мураббийга қарши чиққан ҳолда, Верраттининг жамоада қолишини таъкидламоқда. Верратти 2012 йилдан буён парижликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Амалдаги шартномаси эса 2026 йилнинг ярмигача давом этади. Тажрибали ўйинчига Европадан таклиф деярли йўқ. Унга «Ал-Араби»дан ташқари Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» ва «Ал-Ҳилол» жамоалари қизиқиш билдиряпти.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.