Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Вьетнам - Ўзбекистон тўқнашуви (0:2) оддий назорат учрашувига тенглаштирилгани, оқибатда миллий жамоамиз ФИФА рейтингида баллардан қуруқ қолгани кўплаб саволларни юзага келтирмоқда.
Хўш, нега шундай бўлди?
Кўпчилик ЖЧ-2026 саралаши иккинчи босқичга қуръа ташлаб бўлингани ҳисобга олиб, ФИФА рейтингидаги ўрнимиз энди қизиқ эмас, деб ўйламоқда. Аслида эса миллий жамоамизнинг рейтингдаги позицияси ЖЧ-2026 саралаши охиригача ўз аҳамиятини йўқотмайди. Бинобарин, учинчи босқичда Япония ва Жанубий Корея каби кучли терма жамоалар билан 1та гуруҳга тушмаслик учун рейтингдаги ўрнимизни яхшилашимиз шарт. Акс ҳолда, ОФКга 8,5та йўлланма ажратилгани ҳам бизга ёрдам бермаслиги мумкин.
Савол: Вьетнам термасига қарши ўйиннинг оддий назорат учрашуви мақомида ўтказилганига ким айбдор? Хитой, Вьетнам ва Ўзбекистон терма жамоалари октябрда ўртоқлик ўйинлари ўтказиш бўйича анча олдин келишувга эришган. Жанубий кореяликлар эса иккинчи босқич қуръасидан кейин, яъни Таиланд ва Сингапур термалари билан 1та бир гуруҳдан жой олишгач, Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа бир вакили - Вьетнам жамоасига ўртоқлик ўйини масаласида мурожаат қилишган. Ўз навбатида, октябрь ойидаги ФИФА кунларида 2та ўйинга аллақачон розилик билдирган Вьетнам футбол федерацияси корейслар илгари сурган таклифни ҳам қабул қилади. Бунда вьетнамликлар Хитой ва Ж.Корея термалари мезбон бўлиши ва сафар харажатларини қисман қоплашини инобатга олган ҳолда, ФИФАдан шу икки жамоага қарши ўйинларни рўйхатдан ўтказишини сўрашади. Ўзбекистон термасига эса бу ҳақида ўйиндан 4-5 кун олдин хабар берилади.
Бу вазиятда терма жамоамиз олдида 2та йўл қолганди:
1. Вьетнамликларга жаҳл қилиб, ўйинни бекор қилиш ва октябрда фақат Хитой термасига қарши ўйинда майдонга тушиш. Чунки ўйинга бир неча кун қолган паллада «ўртоқлик» учун бошқа рақиб топишнинг ҳеч қандай иложи йўқ. Одатда терма жамоалар ФИФА кунларидан камида 1 ой олдин барча музокарани тугатади.
2. ФИФА рейтингига бир марта кўз юмган ҳолда, саралаш ўйинлари олдидан барча футболчиларни назорат учрашувида синовдан ўтказиш.
Вьетнам термаси ҳуқуқий жиҳатдан ҳеч қандай қоида бузмагандир, лекин бу иши билан нафақат Ўзбекистон, балки ушбу воқеадан хабар топган Осиёнинг бошқа жамоалари олдида ҳам ўз имиджига жиддий путур етказди.
«Футболиум» каналида ёзилишича, Ўзбекистон миллий жамоаси охирги 3 йил бадалига сафар ўйинида илк марта ғалаба қозонди. Бош жамоамиз охирги марта ўз майдонида ўйнаган рақибни 2000 йилнинг 12 октябрь куни доғда қолдирганди. Ўшанда БАА термаси 2:1 ҳисобида мағлуб этилган. Жамоамиз шундан буён рақиб майдонида қаторисига 5та ўйинда имкониятни бой берганди: Саудия Арабистони (0:3), Швеция (1:2), Иордания (0:3), Грузия (0:1) ва АҚШ (0:3).
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789