АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Нефтчи» бош мураббийи Виталий Левченко Суперлига сўнгги туридан ўрин олган «Навбаҳор» (1:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Барча мухлисларни табриклайман. Бугунги футбол юқори сифатда ўтди. Мавсум дерби билан якунланди. Бу дерби нафақат майдонда, балки икки мураббийлар штабида ҳам кўплаб ҳиссиётларга бой бўлди. Баҳс ҳақиқий байрам каби ўтди, дея оламан. Бугунги натижа иккала жамоа учун ҳам ёмон эмас. Биринчи даврада ўз майдонимизда ҳам дуранг ўйнагандик, ҳисоб очилмаганди. Иккинчи даврада эса 1:1. Жамоаларнинг даражаси деярли тенг. Шу сабабли футболнинг катта байрами билан барчани табриклайман.
Табатадзенинг «Нефтчи»дан «Навбаҳор»га ўтгани? Авало шуни айтишим лозимки, футболчи бирор жамоада ўйнашни истамаса, гап «Нефтчи» ёки «Навбаҳор» ҳақида кетаётгани йўқ, агарда истамаса, уни ушлаб туришдан маъно йўқ. У натижа ва клуб томонидан қўйилган вазифалар учун иштиёқ ололмайди. Шу сабабли у сизнинг жамоангизга кўпроқ фойдаси тегишини истадик. «Навбаҳор» мавсум давомида чемпионлик учун курашди. Футболчида иштиёқ бўлмаса, уни ушлаб туришдан, алдаб ўтиришдан маъно йўқ. Унда иштиёқ йўқми, демак, иштиёқ берадиган жамоага кетказиб юбориш керак. Бу осон жараён эмас. Унинг кетишига розимидим? Албатта.
ПФЛнинн ташкилотчилиги? Улар бу борада барчасини қилишмоқда. Масалан, стадионлар доимо яхши ҳолатда. Ўзбекистонда доимо майдонлар зўр бўлиб турибди. Шунингдек, кийим алмаштириш хоналари ҳам ёмон эмас. Буни мен бошқа давлат шароити билан солиштиряпман. Улар бу борада қўлидан келганича талаб қилишмоқда. Ўзбек футболининг бугунги кундаги ташкилотчилик даражаси мени қувонтиради.
Ўйинга келсак, биринчи бўлимда биз мобилроқ бўлдик ва гол ҳам урдик. Иккинчи бўлимда эса ортда ўйнадик. «Навбаҳор»да ўйин етакчиси пайдо бўлди. Биринчи бўлимда марказда ўйнаган Остон Ўрунов иккинчи бўлимда ўзининг севимли нуқтасига қайтди. Бу эса бизга ёқимсиз ҳолатларни келтириб чиқарди. Кейинчалик режаларни ўзгартирганимизда тўп ўтказиб юбордик. Умуман олганда, йигитларим бугун яхши ўйин намойиш этишди.
Умар Адҳамзоданинг йўқлиги? У шамоллаб қолди. 3 кундан бери юқори ҳарорат билан уйида ётди. Унга антибиотиклар беришди, капелница қўйишди. Унинг соғлиғи билан ҳазиллашишни истамадик. Футболчиларнинг доимо юқори ҳолатда бўлишини истаймиз. У шамоллаб қолгани учун бугун қайдномага киритилмади.
Умарнинг яна бир йиллик шартномаси бор. Агарда кимдир уни сотиб олмоқчи бўлса, музокаралар учун очиқмиз.
Бизнинг энг яхши ўйинларимиз ҳали олдинда. Энг ёмон баҳсимизни эса ҳали таҳлил қилмадик. Қачонки таҳлил натижасида футболчиларга катта эътироз билдирилса, шунда энг ёмон ўйин ўтказилган бўлади. Бироқ буни оммага ва матбуотга айтмайман. Жамоанинг энг ёрқин беллашувлари «Пахтакор»га (2:1, 1:0) қарши бўлди. «Насаф»га (2:1, 0:2) қарши ҳам яхши ўйинлар ўтказдик. Умуман олганда, турнир жадвалининг юқори ўринларидаги жамоалар билан зўр ўйнадик.
«Навбаҳор»нинг ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқиш имконияти? Жуда юқори. Жамоа Ҳиндистонда мағлуб бўлмайди ва ўз вазифасини бажаради. Улар сўнгги турда ғалаба қозонишади. Барчаси «Навбаҳор»нинг ўз қўлида. Шунчаки майдонга чиқиб, керакли натижани кўрсатса бўлгани.
Наманганлик ва фарғоналик мухлислар? Ўйиндан олдин икки жамоа мухлислари бир-бирлари билан қучоқ ёзиб кўришаётганини, хушчақчақлик билан мулоқот қилишаётганини кўрдим. Буни давом эттириш керак. Футбол ривожланмоқда, эски нарсалар эсдан чиқмаслиги мумкин. Бироқ авлодлар алмашади. Агарда улар бир-бирлари билан дўст бўлишса, бу ўзбек футболининг ривожи учун хизмат қилади», — дейди фарғоналиклар устози.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони мавсумни 5-ўринда якунлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789