Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
«Штутгарт»нинг Бундеслигада қолишни расмийлаштириши учун 2та ўйин натижаси мувофиқ келиши шарт эди.
Оддий айтганда, штутгартликлардан аввало, чемпионатнинг охирги турида «Кёльн»га қарши уй учрашувида 3 очко олиш талаб этиларди. Шунда ҳам уларнинг 15-поғонага кўтарилиш-кўтарилмасликлари «жон сақлаш» учун курашаётган «Герта»нинг қандай натижа қайд этишига боғлиқ бўларди. Чунончи, Берлин клуби тур олдидан «Штутгарт»ни 3 очкога ортда қолдираётганди. Қарангки, икки талаб ҳам амалга ошди. Яна сеҳрли даражада.
Дортмундда «Боруссия» меҳмони бўлган «Герта» ўз вазифасини «бажариб», 1:2 ҳисобидаги мағлубиятни тан олди. Ваҳоланки, ўйинда ҳисобни берлинликлар очишди ва 84-дақиқагача ўзлари учун мақбул натижа (1:1)ни сақлаб туришди. Кейин хайрлашув оқшомидан қувватланган «Боруссия» олдида «бош эгишди», барибир. «Штутгарт»нинг ўзи эса еврокубоклар йўлланмасидан умидвор «Кёльн» билан баҳсда чинакамига қийналди ва 90}2-дақиқадагина ғалаба голини нишонлади - 2:1. Бу вазиятда ҳаттоки, «Штутгарт» дарвозабони ҳам рақиб жарима майдонига келганди.
«Штутгарт»нинг Бундеслигада қолишини таъминлаган гол ва финал ҳуштагидан кейин «Мерседес-Бенц-Арена»да нималар бўлганини ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг. Байрамни ҳеч ким тўхтатолмасди. Мухлислар ҳаттоки, дарвозани майдалашгача боришди. Ақлга сиғмас «жон сақлаш»га яраша ақлга сиғмас байрам...
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789