Хави Зидан рекордини такрорлади

Хави Зидан рекордини такрорлади

«Барселона» бош мураббийи Хави «Реал»ни бошқарган ва сафардаги дастлабки 17 ўйинида мағлубиятга учрамаган Зинедин Зиданнинг рекордини такрорлашга муваффақ бўлди.

Ла Лига 5-туридан ўрин олган «Кадис» (4:0) билан баҳсдан сўнг ушбу натижага эришилди. Айнан шу беллашув Хавининг жамоага бош мураббий этиб тайинланганидан бери сафардаги 17-ўйини бўлди - 12 ғалаба, 5 дуранг. «Барса» бу мавсумда меҳмонда «Кадис»дан ташқари «Реал Сосьедад» (4:1) ва «Севилья» (3:0) билан ҳам тўқнаш келди. Жамоанинг Ла Лигада навбатдаги сафар ўйини 2 октябрь куни «Мальорка»га қарши бўлиб ўтади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.