Хавига Парехо керак, лекин...

Хавига Парехо керак, лекин...

«Вильярреал» ярим ҳимоячиси Даниэль Парехо «Барселона» бош мураббийи Хави Эрнандеснинг трансфер мақсади бўлиб қолмоқда.

Серхио Бускетс билан хайрлашганидан сўнг, каталонияликлар марказ зонасини кучайтириши керак. Хавига Парехонинг номзоди ёқади, бироқ «кўк-анорранглилар» раҳбарияти 34 ёшли ярим ҳимоячининг трансферини маъқулламайди, чунки улар Данини анча кексайиб қолган, деб ҳисоблайди. Клуб эътиборни ёш футболчиларга қаратишни афзал кўради. Даниэль Парехонинг «Вильярреал» билан шартномаси бир йилдан кейин тугайди. Ўтган мавсумда у «сариқ сув ости кемаси» учун барча мусобақаларда 50та ўйин ўтказиб, 3та гол ва 6та голли узатма муаллифига айланди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.