Хойлунн «Реал» ва «Наполи» нишонида

Хойлунн «Реал» ва «Наполи» нишонида

Мадриднинг «Реал» клуби келажакда Карим Бензема ўрнини босадиган ҳужумчи қидирмоқда.

Италия матбуоти «Аталанта» ҳужумчиси Расмус Хойлунн Мадрид клубининг радарига тушиб қолгани ҳақида хабар бермоқда. Даниялик футболчига «Наполи» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Карим Бензема ҳозирда «Реал Мадрид»нинг асосий ўйинчиларидан бири. Бироқ сўнгги пайтларда 2022 йилги «Олтин тўп» соҳиби кўпроқ жароҳатларни даволаш билан банд ва ҳар доим ҳам Карло Анчелотти ихтиёрида эмас. «Реал» узоқ вақтдан бери Килиан Мбаппе билан шартнома имзолаш орқали ҳужумни кучайтирмоқчи эди. Бироқ якунда франциялик футболчи «ПСЖ»да қолди, Мадриднинг яна бир трансфер мақсади Эрлинг Холанд эса «Манчестер Сити»га ўтди. Il Corriere del Mezzogiorno хабарига кўра, «Реал» «А» сериядан футболчи сотиб олиши мумкин. 20 ёшли даниялик футболчи жорий мавсумдан бошлаб «Аталанта»да ўйнамоқда. Тўпурар Италияда тобора кучайиб боряпти. У ушбу мавсум «А» серияда 17та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди. Унга анча кучли клубларнинг скаутлари эътибор қаратди. Хойлуннга «Реал»дан ташқари «Наполи» ҳам қизиқмоқда. Агар «адзурри» ёзда ўзининг энг яхши тўпурари Виктор Осимхенни сотишга қарор қилса, янги ҳужумчи керак бўлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.