Холанд «Сити»дан кетиш йўлини топди

Холанд «Сити»дан кетиш йўлини топди

«Манчестер Сити»нинг сўнгги икки йилдаги энг зўр тўпурари Эрлинг Холанд фаолиятида ўзгариш қилишни режалаштирмоқда.

24 ёшли ҳужумчи фаолиятини Испания чемпионатида давом эттирмоқчи. Испан грандларидан «Барселона» ва «Реал» норвегиялик футболчини ўз таркибига қўшиб олишга қарши эмас. Шунингдек, Франциянинг кўп карра чемпиони «ПСЖ» ҳам Эрлинг Холандни олиш учун ҳеч қандай маблағни аямаслигини билдирмоқда. Бироқ Холанднинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган. Энди норвегиялик ўйинчи кетиш йўлини топгани айтилмоқда. Унга кўра, Холанд «шаҳарликлар»нинг янги шартнома бўйича таклифини қабул қилади. Эрлинг бу битимга ўзини 120 миллион еврога трансфер қилиш тўғрисидаги бандни қўшитирмоқчи. Бу суммани 200 миллион еврога баҳоланаётган Холандни олмоқчи бўлган гранд клублар ортиқча қийинчиликсиз тўлай олади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.