Хуммельс Дортмундда қолади

Хуммельс Дортмундда қолади

Матс Хуммельс «Боруссия»да камида яна бир мавсум қолади.

Томонлар шартномани бир мавсумга узайтиришга келишиб олишди - энди битим 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Ҳимоячининг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси шу йилнинг 30 июнида якунига етиши керак эди. Хуммельс 2008 йилдан 2016 йилгача «Боруссия»да ўйнаган ва сўнг «Бавария»га ўтган. 2019 йилда у Дортмундга қайтган. 34 ёшли немис «Боруссия» билан икки бор Германия чемпиони бўлган, шунингдек, яна икки мартадан мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. 2012/13 йилги мавсумда жамоа билан Чемпионлар Лигаси финалигача етиб борган. Бу мавсумда ҳимоячи клуб сафида 37та ўйин ўтказиб, 1та гол урди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.