Фақат «J» гуруҳи ўйинлари қолди. Бу квартет вакиллари - Австралия, Ироқ, Ҳиндистон ва Қувайт термалари октябрь ойида ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Осиё чемпионати финал босқичига эса ноябрь ойида қуръа ташлаш режалаштирилган. Унда жамоалар 4та саватчага ажратилади. Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Қатар ва Япония термалари 1-саватчадан жой олган. Эслатма, Осиё чемпионатида дастлабки 4та ўринни эгаллаган жамоалар 2023 йилнинг май - июнь ойларида Индонезия мезбонлик қилувчи кичик жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлади.
Эътиборлиси, Сурия термаси 2-ўрин соҳиблари рейтингида карточкалар ўртасидаги фарқ эвазига Таиланд жамоасини ортда қолдирди. Чунончи икки жамоанинг барча асосий кўрсаткичлари тенг бўлди: 2дан ғалаба, 1тадан мағлубият, голлар нисбати - 6:3).
Йўлланма соҳиблари
Ўзбекистон
С.Арабистони
Қатар
Япония
Иордания
Ж.Корея
Уммон
Тожикистон
Эрон
Вьетнам
Қирғизистон
Хитой
Индонезия
Сурия