Юрановичга испан грандлари харидор

Юрановичга испан грандлари харидор

«Селтик» ҳимоячиси Йосип Юранович Хорватия терма жамоаси билан ЖЧдаги иштирокидан сўнг бир қанча клублар эътиборига тушди, деб хабар беради TMW.

Энг жиддий қизиқиш «Атлетико» ва «Барселона»дан. Ҳар икки клуб хорватни қишда қўлга киритиш ҳақида ўйламоқда. Каталонияликлар ва мадридликлар бу мавсумда ўнг қанот ҳимоячиси позициясида муаммоларга дуч келишмоқда. Юранович фаолиятини Хорватиянинг Дубрава шаҳрида бошлаган. «Хайдук» ва «Легия» клубларида ўйнаган. 2021 йилнинг ёзидан бери у «Селтик» шарафини ҳимоя қилади. Жорий мавсумда у 15та ўйин ўтказиб, 1та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.