«Юве»да трансфер стратегияси ўзгарди

«Юве»да трансфер стратегияси ўзгарди

«Ювентус» клуби мавсумлар оралиғида жамоа ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария билан хайрлашишга қарор қилди.

Goal хабарига кўра, Турин клуби вакиллари аргентиналик футболчига амалдаги келишув мавсум якунига қадар узайтирилиши ҳақида бир неча маротаба айтган ва томонлар шартномани узайтириш бўйича музокара олиб борган. Аммо «Ювентус» клуби суд қарорига кўра, 10 очкодан маҳрум этилиб, кейинги мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этиш имконияти пасайиб кетгач, клуб раҳбарияти трансфер стратегиясини қайтадан кўриб чиққан. Шу тариқа, туринликлар ёши катта ўйинчилар билан келишувни узайтирмаслика қарорига келган ва Ди Марияга шартнома узайтирилмаслиги маълум қилинган. Жамоа потенциали юқори, трансфер баҳоси ошадиган нисбатан ёшроқ ўйинчиларга кўпроқ эътибор қаратмоқчи. Маълумот учун, Ди Мария 2022 йилнинг ёзида жамоага эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У жорий мавсум «А» серияда 24 ўйинда 4та гол ва 4та ассистга муаллифлик қилди. 35 ёшли яримҳимоячи тез орада таклифларни кўриб чиқиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, «Юве» 36-турдан кейин 59 очко билан 7-ўринда бормоқда. ЕЧЛга иштирок этиш ҳуқуқини берадиган 4-ўриндаги «Милан» ҳисобида эса 64 очко мавжуд.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.