Жалолиддин Машарипов «Навбаҳор»ни эмас, «Истиқлол» футболчиси

Жалолиддин Машарипов  «Навбаҳор»ни эмас, «Истиқлол» футболчиси

Жалолиддин Машарипов фаолиятини Эронда давом эттиради.

«Истиқлол» клуби Ўзбекистон  миллий жамоаси яримҳимоячиси билан 1,5 йиллик шартнома имзолаганини маълум қилди.  30 ёшли футболчи аввалроқ Грециянинг «Пансеррайкос» клуби билан келишувни беуор қилганди. Унинг «Навбаҳор»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди. 
Маълумот учун, «Истиқлол» Эрон чемпионатида 15-турдан сўнг 32 очко билан пешқадамлик қилмоқда.