Жамшид Болтабоев: "Навбаҳор"да қолишни охиригача хоҳладим”

Жамшид Болтабоев: "Навбаҳор"да қолишни охиригача хоҳладим”

Кеча “Навбаҳор” етакчиси Жамшид Болтабоев телеграм орқали мухлислар томонидан ташкил этилган жонли мулоқотда иштирок этди.

"Навбаҳор"да қолиш учун маошини ярмини олишга ҳам рози бўлаётгани, наманганлик мухлислар унинг қалбида чуқур из қолдирганини айтган футболчи жамоадан кетиши сабабини қуйидаги тушунтирди: 

- "Навбаҳор"дан охиригача таклиф кутдим ва ҳизматларимга эхтиёж бўлса қолишимни айтдим. Лекин раҳбарият "Навбаҳор"да келаси мавсум бюджет қисқариши, асосий мақсад – маҳаллий ва ёш футболчиларни жамоага жалб қилишини эканлигини маълум қилди. Начора...

Сўнгги уч йил давомида мухлислар билан жуда яқин бўлиб кетган эдик. Гарчи кубок ва чемпионатда бош совринга эга чиқмаган бўлсакда, ОЧЛда ажойиб ўйинлар намойиш этдик. Тўғриси, "Навбаҳор"да чемпион бўлишни жуда хоҳлаган эдим. Лекин насиб қилмаган экан" – деди футболчи.

Эшитишимизга қараганда, "Навбаҳор" мухлислари Жамшид Болтабоевни жамоада олиб қолиш учун вилоят ҳокими ва клуб раҳбариятига мурожаат билан чиқишмоқчи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.