21 ёшли Жасур Жалолиддиновнинг 8-жамоаси «Нефтчи» бўлди

21 ёшли Жасур Жалолиддиновнинг 8-жамоаси «Нефтчи» бўлди

«Нефтчи» клуби Суперлига янги мавсуми олдидан ўз сафини кучайтиришда давом этмоқда.

Ўзбекистон олимпия жамоаси ҳамда «Олимпик» клуби сардори Жасур Жалолиддинов Фарғона клубининг навбатдаги трансферига айланди.
«Ўтган мавсумда «Олимпик» таркибида тўп сурган иқтидорли яримҳимоячи Жасур Жалолиддинов «Нефтчи» билан икки йиллик шартнома имзолади», - дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Жалолиддинов ўтган мавсум Суперлигада жами 20 учрашувда майдонга тушиб, 5та гол муаллифига айланди ва 3та голга ассистентлик қилган.
Маълумот учун, 21 ёшли ярим ҳимоячи шу кунгача 7 та клуб- "Бунёдкор", "Локомотив" (Москва), "Тамбов" (Россия), "Андижон", "Локомотив"ошкент), "Қайрат" (Олма-ота) ва "Олимпик"ошкент) жамоаларида ўйнашга улгурган.