Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" ҳам 1/8 финалда...

Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" ҳам 1/8 финалда...

Хабарингиз бор бугун Ўзбекистон кубоги «F» гуруҳи 2-тури доирасидаги Наманганда бўлиб ўтган учрашув якунига етди.

"Водий дербиси" мақомида «Навбаҳор» «Андижон»ни қабул қилиб, минимал ҳисобда ғалаба қозонди – 1:0. Учрашувнинг 65-дақиқасида Иброҳим Йўлдошевнинг голи Самвел Бабаян шогирдларига гуруҳдаги 2-ғалабани тақдим этди ва «Навбаҳор» жамоаси 6 очко билан 1-ўринга чиқиш билан бирга кубокда 1/8 финалга йўлланма олди. 

2-ўриндаги «Олимпик» ҳисобида 4 очко бор, «Андижон» эса 1 очко билан 3-ўринда қолди. Зотан, "Бургутлар"лар сўнгги 3-турда «Олимпия»ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўлланма олиш олишлари мумкин.

Айтганча ҳозирга келиб, «Насаф», ОКМК, «Локомотив» ва «Динамо» жамоалари ҳам 1/8 финалга йўлланма олишга улгурганди. 

Ўзбекистон кубоги. «F» гуруҳи. 2-тур
«НАВБАҲОР» – «АНДИЖОН» - 1:0 (0:0)
Наманган, 8 069 томошабин.
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Владимир Назаров
Гол: Иброҳим Йўлдошев, 65.
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милошич, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброр Исмоилов (77.Асадбек Собиржонов, 56), 21.Темурхўжа Абдухолиқов (55.Асадбек Жўрабоев, 83), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 31.Лука Чермель (6.Иброҳим Йўлдошев, 56), Шохруз Норхонов (7.Остон Ўрунов, 56).
«Андижон»: 12.Моҳирбек Комилов, 4.Дилшод Комилов (7.Бобур Фарҳодов, 46), 5.Абдувоҳид Ғуломов, 8.Фарҳод Бекмуратов, 10.Илҳом Абдуғаниев, 11.Сардор Абдунабиев (17.Фарҳод Соҳибжонов, 75), 19.Суҳроб Бердиев (14.Абдураҳмон Комилов, 56), 28.Ислом Маматказин, 88.Нодар Кавтарадзе, 91.Ахтам Назаров, 99.Рубин Ҳебай.

photo-2023-05-18-22-17-07.jpg