Ўзбекистонлик ФИФА ҳакамлари ҳақида

Ўзбекистонлик ФИФА ҳакамлари ҳақида

ФИФА томонидан 2023-йил учун халқаро майдонларда ишлайдиган  ҳакамлар, ёрдамчи ҳакамлар, ВАР ҳакамлари, футзал  ва  соҳил  футболи ҳакамлари hрўйхатини эълон қилинди.

 Унга кўра, мамлакатимиздан умумий  30 нафар ҳакам ушбу рўйхатдан  ўрин олишган.

Эътиборли томони, 2023-йилда ФИФА ҳакамларимиз қаторида янги номларни  учратиш мумкин.  Сўнгги мавсумларни муваффақиятли ўтказиб келаётган Раҳимбек Каримов, шунингдек, ёрдамчи ҳакамлардан Авазбек Абдуллаев ва Зуфар Элибоев, футзал бўйича Ойбек Каллахўжаев, соҳил футболида Найим Қосимов каби номларга кўзингиз тушади. Бундан ташқари, Раҳимбек Каримов ва Абдурашид Худойберганов ВАР ҳакамлари сифатида рўйхатдан ўрин олишган.

Ўзбекистон футболида аёл ҳакамларга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Жорий йилдан бошлаб Розиябону Юсупова халқаро майдонларда аёллар футболи бош ҳаками сифатида ишлаши мумкин бўлади. Шунингдек, Александра Кончикова ФИФА аёллар футзал ҳаками сифатида фаолият олиб бориш имкониятига эга бўлди.
ФИФА ҳакамларимизнинг умумий рўйхати билан юқоридаги суратда танишишингиз мумкин.